Янгиқўрғон тумани ҳокимига биринчи ўринбосар тайинланди

104

Аҳаджон Дадамирзаев туман ҳокимининг 2018-йил 17-февралдаги қарорига мувофиқ туман ҳокимининг иқтисодиёт ва тадбиркорлик масалалари бўйича биринчи ўринбосари тайинланди.

У 1977 йилда Янгиқўрғон туманида туғилган. 2000 йили Наманган давлат университети бакалавриати, 2005 йилда магистратурасини тамомлаган. Маълумоти бўйича иқтисодчи.

Меҳнат фаолиятини 1994 йили тумандаги “Оқтом” жамоа хўжалигида бошлаган. 1998-2010 йилларда “Камолот” жамғармаси Янгиқўрғон тумани бўлими ижрочи-директори, жамғарма Давлатобод тумани бўлими мутахассиси, жамғарма вилоят бўлими мутахассиси, бош мутахассиси, бўлим бошлиғи, “Намангандонмаҳсулот” акциядорлик жамияти бошқаруви раисининг ёрдамчиси, Наманган вилоят ҳокимининг қабулхонаси котиби, вилоят ҳокимлигининг ишлар бошқармаси бош мутахассиси, вилоят ҳокимининг ёрдамчиси, вилоят ҳокимлигининг ахборот-таҳлил гуруҳи бош мутахассиси бўлган.

2010-2018 йилларда Республика товар хом-ашё биржаси Наманган филиали директори лавозимида ишлаган.

Оилали, 4 нафар фарзанди бор.

Улашиш