Буюк Британия элчиси Наманганда бўлди

58

Буюк Британиянинг мамлакатимиздаги элчиси Кристофер Аллан Наманганда бўлди. Вилоят ҳокими, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати аъзоси Хайрулло Бозаров мартабали меҳмон билан мулоқот олиб борди.

Елчи жанобларини вилоятга ташрифи билан қутлаб, мамлакатларимиз ҳамкорлигини мустаҳкамлашга қўшаётган ҳиссасини эътироф этди ва
Ўзбекистон – Буюк Британия муносабатлари ўзаро манфаатли барча соҳаларда изчил ривожланаётганини таъкидлади. Вилоятда эришилган ютуқлар, амалга оширилаётган йирик лойиҳалар ҳақида маълумот берди.
Мулоқот давомида мамлакатларимиз ўртасида савдо-иқтисодий, ҳуқуқий, маданий-гуманитар ва бошқа соҳаларда амалга оширилган лойиҳалар ва уларнинг самаралари, ушбу йўналишлардаги ҳамкорлик истиқболлари ҳақида сўз юритилди.

Суҳбат чоғида томонларни қизиқтирган бошқа масалалар юзасидан ҳам фикр алмашилди.

Елчи Кристофер Аллан самимий қабул учун вилоят раҳбарига миннатдорлик билдириб, Наманганда иқтисодий, ижтимоий ва бошқа соҳаларда ижобий ўзгаришлар гувоҳи бўлганини таъкидлади.

Мартабали меҳмон шу куни Наманган вилояти телерадиокомпанияси ва Ўзбекистон савдо саноат палатаси вилоят ҳудудий бўлимида ҳам бўлди, деб хабар беради ҳокимлик ахборот хизмати.

Улашиш