Тадбиркорларга қулайлик

52

Ўзбекистон Республикасида “Ўсимликлар карантини тўғрисида” ги Қонуни ва 2017 йил 30-августдаги Вазирлар Махкамаси хузурида Ўсимликлар карантини Давлат инспекциясининг ташкил этиш тўғрисидаги      ПҚ-3249-сонли ва ПФ-5174 сонли қарор ва фармонлари, Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил    29-январдаги 65-сонли, 2018 йил   31-январдаги 68-сонли Низомлари  ҳамда  Ўзбекистон Республикаси Прездентининг         2018 йил 28 мартдаги Ўсимликлар карантини бўйича давлат хизмати фаолиятининг  самарадорлигини  оширишга  доир қўшимча чора-тадбирлари тўғрисидаги  ПҚ-3626 сонли қарорларини вилоятда ижросини таьминлаш, Ўсимликлар карантини сахасини ривожлантириш ва Республикамизнинг фитосанитар тозалигини таъминлаш мақсадида  бир қатор карантин чора- тадбирлар амалга оширилмоқда.

 Вилоятда қишлоқ хўжалик маҳсулотларини  оширишда ҳамда  экспортга йуналтиришда  барча турдаги қишлоқ хўжалиги экинларини зараркунанда,  ҳашорот ва касалликлардан ҳимоя қилиш алоҳида  ўрин тутади

         Тадбиркорликга яратилаётган имкониятлар туфайли хорижий давлатлар билан иқтисодий алоқаларни  ривожланиб,  вилоятимиздаги юридик ва жисмоний шахслар томонидан  хориждан турли хил озиқ-овқат, саноат ва бошқа қишлоқ хўжалик махсулотлари  олиб келиш ҳажми   ортиб бормоқда.

        Четдан  келтирилаётган  келтирилаётган карантин  ости маҳсулотлар  уларнинг ўров-қоплов ҳамда транспорт воситалари билан бизда мавжуд бўлмаган карантин организмларни ҳудудимизга кириб  келиш хавфи ҳам ортади.

         Вилоятда экспорт ва  импорт билан шуғулланувчи корхоналарга қулайликлар яратиш мақсадида ўсимликлар карантини бўйича карантин кўриги ва сертификатлаш ишларини қисқа муддатларда  амалга ошириш учун  Наманган шаҳри ҳудудида  ташкил этилган “Ёқут”  МЧЖ божхона Ташқи Иқтисодий Фаолият (ТИФ) терминалида вилоят ўсимликлар карантини чегара масканлари инспекторларидан иборат  куну-тун навбатчилик ташкилланган.

   Маскан инспекторлари томонидан четга жўнатилаётган ва четдан кириб келаётган барча турдаги карантини назоратидаги маҳсулотлар карантин кўригидан ўтказилиб, четга экспорт учун фитосанитар сертификат  расмийлаштирилиб, зарурий ҳолларда маҳсулотлар зарарсизлантирилиб экс портга жўнатиш ишлари йўлга қўйилган.

       Жорй йилнинг 2-чорагида вилоятимизга чет давлатлардан 165862 тонна карантин ости маҳсулотлари, 130945 м.куб. ёғоч ва ёғоч маҳсулотлари олиб келинган ва карантин назоратидан ўтказиш далолатномаси расмийлаштирилган.

     Келтирилган маҳсулотларни назоратдан ўтказиш билан бир қаторда уларда яширин зараркунанда касаллик ва бегона ўт уруғларини аниқлаш мақсадида намуналар олиниб Ўздавкарантин Марказий лабороториясига жўнатилган. Лаборотория хулосаларига кўра топширилган нмуналарда хавфли карантин организмлар билан зарарланиш ҳолатлари аниқланмаган.

       Вилоятимиздан юридик ва жисмоний шахслар томонидан хорижий давлатларга 36768 тонна ҳар хил қишлоқ хўжалик маҳсулотлари ва бошқа техник юклар карантин талаблари асосида назоратдан ўтказилиб  3389 дона эксрлорт сертификати расмийлаштириб берилди.

    Ҳозирги кунга қадар четга чиқарилган маҳсулотлар бўйича хорижий давлатлардан эьтирозлар бўлмади.       

   Асосий мақсадимиз  вилоятимизда “Ўсимликлар карантини тўғрисида”ги Қонуннинг моҳиятини кенг оммага етказган ҳолда тушунтириш ва  қонун талаблари асосида ҳудудимизнинг хавфли карантини зараркунанда, касаллик ва бегона ўт уруғларидан ҳимоя этиш  ҳисобланади.

                               Я.Турсунбаев, вилоят  ўсимликлар карантини   ЎКЧМ инспектори.    

Улашиш