Бедаво хасталик

208

Хаёт эзгулик билан гўзал. Аммо баъзан эзгуликка ёвузлик кўланка солади. «Аср вабоси” номини олган гиёхвандлик инсоннинг осуда ҳаётига рахна солиб, онгини ўзига бўй сундирувчи заҳри қотилдир. Бу шундай қуролки,ўз домига илинтирган одамни разолат дунёсига етаклайди ва бу жараёнда инсон жамиятдаги ўрнини йўқота бошлаганини билмай қолади.

ГИЁҲВАНДЛИК – инсон маънавиятига зид бўлган, унинг ижтимоий-руҳий ҳолатини буткул издан чиқарадиган ғоят хатарли иллат, бедаво хасталик.

Мутахассисларнинг фикрига кўра ўртача йигирма беш йил умр кўради.Гиёхванд фақатгина ўз соғлигини йўқотилмай, балки ўз ҳатти-харакатларини ҳам назорат қила олмайди.

Гиёхванд нафақат бир шахсни, балки бутун бир халқни, миллатни йўқ қилиб юборишга қодир, нега бу бало ҳали-ҳануз ҳаётимизни заҳарланишни давом эттирияпти ? Буни сабабини олимларимиз ўрганиб, турли хулосаларга келмоқдалар.Олимларнинг тадқиқотларида шу нарса аён бўлдики, гиёхвандлар асосан 16 ёшдан 35 ёшгача бўлиб аксарияти ўзига тўқ оилалардан экан.

Гиёхвандлик ижтимоий хавфга ҳам эга. Гиёхвандликка берилган инсон жамиятга ҳеч қандай фойда келтирмайди, балки бошқаларни ҳам ўз домига тортишга ҳаракат қилади.Унинг домига тушган ёшларда ўқишга, ишлашга, умуман ҳаётга қизиқиш қолмайди. Бу иллатнинг, айниқса ёшлар ва аёллар орасида кўпайиши катта ижтимоий хавфга эга бўлиб, меҳнатсиз пул орттириш, фақат маишат қилиш манбаига кириш аянчли ҳолатдир.

Барча ёш жувон, аёллар гиёхванд моддалар савдоси билан шуғулланиши, улар учун тирикчилик манбаи бўлиб, бу хаётнинг заволи бўлганлигини тушунмасликларини ачинарли ҳолдир.Афсуски бугунги кунда ўз илдизларига болта ураётганлар сони кўпайиб кетмоқда. Гиёхвандлик қадим-қадим замонлардан бери маълум иллат. Унинг турлари кўп бўлсада, асорати битта-сиртмоғига илинган кишиларни ўлим томон етаклайди.

Гиёхвандликнинг бир тури бўлган нашавандлик ўз даврида олим, фозил кишилар томонидан ҳар тарафлама ўрганилиб, унинг асоратлари кўрсатиб ўтилган. Жумладан, буюк табиб Абу Али ибн Сино ўзининг «Тиб қонунлари” китобида нашанинг одам организмига салбий таъсирини баён этган.Китобнинг иккинчи жилди 634-мақоласида «Наша уруғини кўп истеъмол қилинса, бефарзандликка олиб келади” дейилади.

Навқирон келажак эгаси бўлмиш ёшларимизни гиёҳвандлик балосидан асраш кўп жиҳатдан кенг жамоатчиликка, ота-оналарга, мактаб, ўқув юртларининг мураббийларига, маҳалла оқсоқолларига боғлик. Ёшлар бўш вақтининг мазмунли ўтишини ташкил этиш, вақтдан оқилона фойдаланишни таъминлайдиган шароитларни яратиш, турфа машғулотларга қизиқувчилар учун тўгарак ва клубларини кенгайтириш яхши самара беради. Шундай экан Гиёҳвандликка қарши фақат ўқитувчи, ёки нарколог, милиция ходими ёки божхона назоратчиси эмас, барчамиз ҳамжиҳат бўлиб курашишимиз керак.

Ҳозирги пайтда гиёҳвандлик оғир ва қийин даволанадиган касаллик ҳисобланади. Чунки гиёҳванднинг танасидаги барча аъзолар ва тизимлар шикастланади.Уларни даволаш учун узоқ муддатзарур бўлади. Даволанишнинг мураккаблиги шундаки, тиббий йўл билан жисмоний боғлиқни йўқотиш мумкин, руҳий боғликни эса тиббий йўл билан бартараф этиш мушкуллигини шу ўринда алоҳида таъкидлашимиз керак.

Нуруллоҳ МАҲКАМОВ,
Наманган шаҳридаги «Ҳазрати Лангар»
жоме масжиди имом ноиби.

Улашиш