Ўсимликлар карантини қонунлари амалда

16

Ўзбекистон Респуюликаси Президенти Ш.М.Мирзиёев томонларидан тасдиқланган  2018 йил 9 июлдаги  “Ўсимликлар карантини тўғрисида” ги Қонуни ва 2017 йил 30-августдаги Вазирлар Махкамаси хузурида Ўсимликлар карантини Давлат инспекциясининг ташкил этиш тўғрисидаги      ПҚ-3249-сонли ва ПФ-5174 сонли қарор ва фармонлари, Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил    29-январдаги 65-сонли, 2018 йил   31-январдаги 68-сонли Низомлари  ҳамда  Ўзбекистон Республикаси Прездентининг         2018 йил 28 мартдаги Ўсимликлар карантини бўйича давлат хизмати фаолиятининг  самарадорлигини  оширишга  доир қўшимча чора-тадбирлари тўғрисидаги  ПҚ-3626 сонли қарорлари Ўсимликлар карантини сахасини ривожлантириш ва Республикамизнинг фитосанитар тозалигини таъминлаш йўлида чикарилган карор ва фармонлари ижросини таьминлаш бўйича ҳудудий инспекция  мутахассислари томонидан бир қатор карантин чора- тадбирлар амалга оширилмоқда.

 Вилоятда қишлоқ хўжалик маҳсулотларини  етиштириш ва унинг салмоғини оширишда ҳамда  экспортга йуналтиришда  барча турдаги қишлоқ хўжалиги экинларини зараркунанда, ҳашорот ва касалликлардан ҳимоя қилиш алоҳида  ўрин тутади.

          Қишлоқ хўжалигида етиштириладиган  ҳосилнинг  30-50 фоизи турли хил зараркунанда ва касалликлар таъсирида нобуд бўлиши мумкин.         

         Кейинги пайтларда  тадбиркорликни ривожлантириш  мақсадида яратилаётган имкониятлар туфайли хорижий давлатлар билан иқтисодий алоқаларни  ривожланиб,  вилоятимиздаги юридик ва жисмоний шахслар томонидан  хориждан турли хил озиқ-овқат, саноат ва бошқа қишлоқ хўжалик махсулотлари  олиб келиш ҳажми   ортиб бормоқда.

         Шу билан бир қаторда четдан олиб келинаётган  маҳсулотлар, уларнинг ўров-қоплов ҳамда транспорт воситалари билан бизда мавжуд бўлмаган карантин организмларни ҳудудимизга кириб  келиш хавфи ҳам ортади.

         Вилоятни фитосанитар хавфсизлигини таьминлаш ҳамда экспорт ва  импорт билан шуғулланувчи корхоналарга қулайликлар яратиш мақсадида ўсимликлар карантини бўйича карантин кўриги ишларини қисқа муддатларда  амалга ошириш учун  Наманган шаҳри ҳудудида янги ташкил этилган “Ёқут”  МЧЖ божхона Ташқи Иқтисодий Фаолият (ТИФ) терминалида вилоят ўсимликлар карантини чегара масканлари инспекторлари куну-тун фаолият олиб бормоқдалар.

   Маскан инспекторлари томонидан четга жўнатилаётган ва четдан кириб келаётган барча турдаги карантини назоратидаги маҳсулотлар карантин кўригидан ўтказилиб, заврурий ҳолларда зарарсизлантирилиб сўнг мақсадли фойдаланишга рухсат берилмоқда.

    Жоирй йилнинг 1-орагида вилоятимизга чет давлатлардан 10758 тонна дон  маҳсулотлари, 15622 тонна ун ва  680 тонна бошқа турдаги озиқ овқат маҳсулотлари, 78252 м.куб. ёғоч ва ёғоч маҳсулотлари олиб келинган ва уларга 886 дона карантин назоратидан ўтказиш далолатномаси расмийлаштирилган.

   Келтирилган маҳсулотларни назоратдан ўтказиш билан бир қаторда уларда яширин зараркунанда касаллик ва бегона ў уруғларини аниқлаш мақсадида намуналар олиниб Ўздавкарантин Марказий лабороториясига жўнатилган. Лаборотория хулосаларига кўра топширилган нмуналарда хавфли карантин организмлар билан зарарланиш ҳолатлари аниқланмаган.

     Мақсадимиз вилоятда “Ўсимликлар карантини тўғрисида”ги Қонуннинг моҳиятини кенг оммага тушунтириш ва  қонун талаблари асосида ҳудудимизнинг хавфли карантини зараркунанда, касаллик ва бегона ўт уруғларидан муҳофаза этиш орқали фитосанитар хавфсизликни сақлаш ҳисобланади.

Я.Турсунбаев, вилоят ўсимликлар
карантини  ЎКЧМ инспектори.                                    

Улашиш