Гул байрамида 70 ёшлик кактус ҳам қатнашмоқда

54
фото: Азизбек Абдувалиев

Айни кунларда Намангандаги  гул байрамида водийнинг 150 дан ортиқ гулчи тадбиркорлари ўз маҳсулотлари билан иштирок этишмоқда. Фестивалини томоша қилиш учун республикамизнинг барча ҳудудларидан гул шайдолари ташриф буюришган. Байрамга ташриф буюрган меҳмонлар, ранг-баранг гуллардан ташкил топган катта товусни ҳам кўришлари мумкин. Қизиқарли тарафи бу товусни ясаш учун 110 мингдан ортиқ гул кўчатлари экилган. Анасхон Ҳатамов ҳам қарийб 20 йилдан бери гулчилик ҳунари билан шуғулланиб келмоқда. 50 хилдан ортиқ декоратив гулларни у Голландия, Хитой, Туркия ва бошқа кўплаб давлатлардан олиб келиб етиштиради. Бу сафарги байрамга у турли хилдаги гуллардан ташқари ўзининг 70 йиллик кактуси билан ҳам қатнашмоқда. «Бу ҳунарни танлашимдан асосий мақсад, ўзимнинг шу соҳага қизиқишимда» — дейди қаҳрамонимиз биз билан суҳбатда. 59-анъанавий гуллар байрами 1 июнга қадар давом этади.

Отабек Турсунов

Улашиш