Наманган тажрибаси беларуслик меҳмонда катта қизиқиш уйғотди

57

Наманганда  тиббиёти фаолиятини янги босқичга кўртариш сари муҳим қадамлар қўйилмоқда. Соҳага жаҳон тажрибасини, янги инновацияларни татбиқ этиш борасида амалий ишлар олиб борилмоқда. Айни пайтда наманганлик саломатлик посбонлари қатор давлатлардаги йирик тиббиёт марказларида малакаларини ошираётган бўлсалар, Ҳиндистон, Россия ва бошқа мамлакатларнинг шифокор олимлари Наманганга келиб маҳаллий тиббиёт ходимлари билан мулоқотлар олиб боришмоқда.

    Бугун яна бир нуфузли меҳмон вилоятга ташриф буюрди. Беларусь Республикаси бош кардиолог-интервеционисти, шу давлат кардиология илмий-амалий маркази рентгент эндоваскуляр жарроҳлик бўлими мудири, тиббиёт фанлари номзоди Валерий Иванович Стельмашок Республика кардиология маркази Наманган филали шифокорлари ва мутахассислари балан учрашди.

     Филиал бош шифокори Зафаржон Жўрабоев таниқли мутахассисга мамалакатимизда тиббиёт соҳасида олиб борилаётган ислоҳотлар, хусусан кардиология хизматини такомиллаштириш мақсадида амалга оширилаётган саъй-ҳаракатлар хусусида гапириб берди. Филиалда яратилган шароитлар, татбиқ этилаётган инновациялар беларуслик меҳмонда катта қизиқиш уйғотди. Янги технологиялар асосида рентгент эндоваскуляр жарроҳлик бўйича иш олиб бораётган малкали мутахассислар билан суҳбат чоғида эса ўзаро тажриба алмашилди.

    Шу куни кардиологиянинг долзарб муаммоларига бағишланган анжуман ўтказилди. Тиббиёт фанлари номзоди Валерий Иванович Стельмашокнинг илмий маърузаси тингланди. Савол-жавоблар чоғида қатор янгиликлардан воқиф бўлинди.

Улашиш