Наманган шаҳридаги туғруқхоналарга янги автомашиналар топширилди

64

Хотира ва қадрлаш куни арафасида Наманган шаҳар тиббиёт билашмасида қувончли воқеа рўй берди. Тизимдаги туғруқхоналарга олиб берилган “Дамас” русумидаги янги санитар автомашиналарининг тақдимоти бўлиб ўтди. Тантанали тадбирни шаҳар тиббиёт бирлашмаси бошлиғи Тоҳиржон Бойдадаев кириш сўзи билан очди. Қатнашчиларнинг гулдирос қарсаклари остида 1-туғруқхона ва шаҳар туғруқ комплекси бош шифокорларига автомашиналарнинг калитлари туҳфа этилди.

—  Оналик ва болалик муҳофазасини янада яхшилаш, аҳоли репродуктив саломатлигини янада мустаҳкамлашда қабул қилиб олинган транспорт воситаси ғоят қўл келади, — дейди 1-туғруқхона бош шифокори Мухлиса Атаматова. – Энди бу йўналишдаги ишларимиз самарадорлигини оширишга эришамиз.

   Тадбир ниҳоясида 9 май – Хотира ва қадрлаш куни муносабати билан бир гуруҳ фахрий шифокорлар рағбатлантирилди.

Улашиш