Картошка куяси– хавфли зарар кунанда

90

Картошка куяси – картошка, тамаки, бақлажон, помидор ва бошқа итузумдошлар оиласига кирувчи ўсимликларга катта зарар етказувчи хавфли ҳашарот ҳисобланади. Картошка куясининг ватани Жанубий ва Марказий Америка ҳисобланади.  Картошка куясини  дастлаб Техаслик энтомолог олим Целлер 1873 йилда аниқлаган.Бугунги кунда дунёнинг 70 дан ортиқ давлатида кенг тарқалганлиги кузатилган. 
   Италия, Испания ва Португалия давлатларига 1920 йилларда кириб келган. Украина, Молдавия, Грузия Республикалари ва Россия Федерациясининг Краснодар, Ростов, Приморе ўлкасининг узоқ шарқ қисми, Астрахань вилоятида тарқалганлиги қайд этилган. Мамлакатимизда картошка куяси илк бор 2009 йилда Хоразм вилоятининг Туркманистон билан чегарадош Шовот, Гурлан, Қушкўпир туманларида аниқланган. 
Картошка куясининг капалаги кичкина, оч кулранг тусда бўлади. Тинч ҳолатда қанотлари елкасига йиғилиб туради. Олдинги қанотларининг катталиги 12–15 мм атрофида. Эркагида қанотлари урғочига нисбатан кичикроқ бўлади. Қанотларида тўқ рангли чизиқлари ва қора доғлари бор    Личинкалари картошканинг яшил, мўрт устки қисмида, тамаки ёки бошқа ўсимликларда ривожланади. 
Личинкалари одатда чиқиндилар ёки тупроқ орасига кириб ғумбакка айланади. Тупроқдаги кесаклар ёки бошқаларга ёпишиб олади. У ўзи зарарлаган дарахт остидаги тупроқда ғумбакка айланган бўлса ҳам, уни ўша жойда топиш, кўз билан илғаш жуда қийин. 
Пилла омборхоналари, қоп оралиқлари, картошка куртаги оралари, пол тешиклари ва бошқа кўз илғамайдиган жойларда бўлиши мумкин. Личинкалар тез ўзгарувчан ҳароратга мослашувчан бўлиб, қаттиқ совуқда ҳам мевалар ичида яшовчанлигини сақлаб қолади. 
Личинкалар 24 соат давомида пиллани тайёрлаб улгуради. Шундан сўнг пилла ичига кириб, тешикларни беркитади ва 3–4 кундан кейин ғумбакка айланади. 
Бир йилда 5–6 авлод беради. Ёз мавсумида бир авлоднинг ривожланиши 22–30 кун, қиш мавсумида эса 2–4 ойгача давом этади. Ҳаво ҳароратининг –4 оС ва +36 оС бўлиши картошка куясига ҳалокатли таъсир қилади. Картошка куяси етук личинкалик ёки ғумбаклик даврида қишлайди. Капалаклари бир ёки икки дона уруғини барглар, тамаки, картошка, помидор, картошка меваси, тупроққа қўяди. Ёз мавсумида картошка куяси омборхоналарга тўхтовсиз тухум қўяди. Картошка куясининг асосий ўчоғи омборхоналар ҳисобланади. Омборхонадаги 25–80 % сақланаётган картошка мевалари нобуд бўлиши мумкин. 
Ҳар бир урғочи капалак 150–200 донагача уруғ қўяди.. Капалаклар кундузи баргнинг орқа томонига жойлашиб олиб, қоронғи тушиши билан 2–3 соат учиб, урчийди. 
Тухум ичида етилган личинкалар, тухум қобиғини кемириб ташқарига чиқади ва шу жойдаги ўсимликларни кемира бошлайди. 
Картошка куясиҳаво ҳарорати +4оСдан юқори бўлганда яхши ривожланади. Личинкалар ривожланиш давомида 4 марта пўстташлайди. Ёз мавсумида личинкалар 11 кун, ғумбаги эса 7 кун ривожланади. 
Тухумдан чиққан личинкалар бирданига баргни кемира бошламайди. Аввалига ўргимчак тўриси монтўрлар тўқийди ва шуни ичида юриб, бироздан кейин барг, меваларга йўл очади ва уларни кемира бошлайди. Картошка ва помидор даличинкалар бир баргдан иккинчисига тез-тез ўтиб туради ва баргларни ўргимчак тўри билан бир-бирига боғлайди. Дала шароитларида личинкалар баргдан ташқари, пояларни ҳам зарарлаб эпидермис қаватидан йўл очиб ташлайди. Личинкалар тўртинчи ёшга етганларида жуда катта зарар келтира бошлайди.

Вилоятимиз ҳудудида хавфли  карантин ҳашорот “Картошка куяси”ни тарқалишига йўл қўймаслик мақсадида туманлар инспекторлари картошка экин майдонларида карантин текширув ишларини олиб борган ҳолда вилоятни фитосанитар хавфсизлигини таьминлаш бўйича зарурий чора-тадбирларни амалга оширадилар.
Картошка куясини аниқлаш ва уларга қарши қуйидаги карантин чора-тадбирлар қўлланилавди: 
1. Зарар кунанда тарқалган давлатлардан келаётган юк машиналари ва юкларни карантин текширувидан ўтказиш.  2. Саноатюкларива транспорт воситаларинизарарсизлантириш. 3. Ўсимлик маҳсулотлари ортилган ҳудудларни 3 км.гача феромон тутқичлар ёрдамида текшириб чиқиш.  4. Ит узумдошлар оиласига кирувчи ўсимликларни доимий назорат қилиб, текшириб туриш. 5. Картошка поясини қуриб қолишига 5–7 кун қолганда ўриб олиш ва йўқотиш.  6. Даладан картошкани тез йиғиштириб олиш ва олиб чиқиб кетиш.  7. Белгиланган тарти бқоидалар асосида картошка мевасини бром-метил билан зарарсизлантириш.  8. Ит узумдошлар оиласига мансуб бегона ўтларни доимий йўқотиб бориш
9. Картошка куяси тарқалган майдонларда тавсия этилган кимёвий воситалар билан ишлов бериш.

                 Яшнарбек Турсунбаев, Наманган вилояти ўсимликлар карантини ЎКЧМ ТИФ маскани инспектори.

Улашиш