Ватан ҳимоячилари куни ва Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларининг 26 йиллиги муносабати билан ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари, мудофаа ва фавқулодда вазиятлар вазирликлари ходимларидан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармони эълон қилинди.
Давлатимизнинг мудофаа қудратини янада юксалтириш, миллий хавфсизликни ва давлат чегаралари дахлсизлигини таъминлаш ишига қўшаётган катта ҳиссаси, миллий манфаатларимизни ҳимоя қилиш ҳамда тинчлик, барқарорлик ва жамоат тартибини таъминлаш борасидаги хизмат бурчини бажариш чоғида мардлик, жасорат ва фидойилик кўрсатгани учун:
«Содиқ хизматлари учун» медали билан
Абдуллаев Акбарали Эркинович – Наманган вилояти Наманган тумани ички ишлар бўлими профилактика катта инспектори
Машрабов Иброхим Муминович – Ўзбекистон мудофаасига кўмаклашувчи «Ватанпарвар» ташкилоти Наманган автомобиль мактабининг ўқув ишлаб чиқариш катта устаси
«Шуҳрат» медали билан
Мамадалиев Ойбек Асилжонович – Наманган вилояти Фавқулодда вазиятлар бошқармаси қутқарув отряди гуруҳ командири
Улашиш