Тўрақўрғонда «Hyundai» заводи пойдеворига вақт капсуласи қўйиш маросими бўлиб ўтди

124

Тўрақўрғон туманида тижорат автомобиллари ва автобуслар ишлаб чиқаришга ихтисослашган “Hyundai Motor Uz Namangan” масъулияти чекланган жамият шаклидаги Ўзбекистон-Корея қўшма корхонаси қурилиш ишларини бошланишига бағишланган тантанали маросим ўтказилди, деб хабар беради ҳокимлик матбуот хизмати.

Маросимда “Evergreen Motors” компанияси бош директори Ким Чанг Кеон бошчилигидаги Корея Республикаси ишбилармонлари, шунингдек, Наманган вилояти ҳокимлиги, давлат ва жамоат ташкилотлари ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этдилар.

Тантанали равишда рамзий тугмача босилиши билан корхонага асос солиниши санаси ва бошқа муҳим маълумотлар солинган капсула иншоот пойдевори қўйиладиган жойдан ўрин олди.

Ушбу лойиҳага 2019-2021 йиллар давомида 200 млн АҚШ доллари миқдорида инвестиция киритилади ва кейинги 4 йил давомида маҳаллийлаштириш даражаси 45 фоизга етказилади. Автозавод 2020 йилнинг 1-чорагидан илк маҳсулотларини чиқара бошлайди.

Улашиш