«HYUNDAI» корхонасининг дастлабки машиналари сентябрь ойиидан чиқади

41

Наманган вилояти ҳокимлигида “HYUNDAI MOTOR UZ NAMANGAN” МЧЖ шаклидаги қўшма корхонанинг давлат рўйхатидан ўтказилгани тўғрисидаги гувоҳнома “Evergreen Motors” компанияси президенти Ким Чанг Кеонга тантанали топширилди.

Наманган вилоятининг Тўрақўрғон туманида Корея Республикасининг “Hyundai Motor”, “Evergreen Motors” ва “Posco-Daewoo corporation” компаниялари ҳамкорлигида қурилиши бошланган мазкур корхона тижорат автомобиллари ишлаб чиқаришга ихтисослашган.

Корхонанинг дастлабки маҳсулоти 2019 йилнинг сентябрь ойиида конвейердан чиқади. Дастлаб 400 та кичик юк машиналари, микроавтобуслар ҳамда автобуслар ишлаб чиқарилади. Босқичма-босқич бу кўрсаткич 2500 тага етказилади. Маҳаллийлаштириш дастури асосида 50 фоиз эҳтиёт қисмларни шу ернинг ўзида ишлаб чиқариш кўзда тутилган. Аввалига 150, завод тўла ишга тушгач мингдан зиёд иш ўрни яратилади.

Акрамжон Сатторов, ЎзА

Улашиш