Тадбиркорнинг 21 дона тикув машинаси қайтариб берилди

51

Мингбулоқ туман давлат солиқ инспекцияси томонидан хўжалик юритувчи субъектлар фаолияти бўйича олиб борилаётган паспортлаштириш тадбирлари натижасида ноқонуний фаолият билан шуғулланаётган шахслар ҳам аниқланмоқда.

Жумладан, тумандаги “Пахтакор” маҳалла фуқаролар йиғинида ўтказилган тадбир жараёнида фуқаро Шарофиддин Маҳмудов “Довдуқ аҳоли дам олиш маскани”да ҳеч қандай ҳужжатларсиз болалар кийим-кечакларини тайёрлаётганлиги ойдинлашди. Шунингдек, 25 нафар хотин-қизларни норасмий ишлатаётганлиги маълум бўлди. Пировардида, унга тегишли 21 дона хорижда ишлаб чиқарилган тикув дастгоҳлари далилий ашё сифатида олинди.

Муҳими, Ш.Маҳмудов солиқ ходимларининг тушунтириш ва амалий ёрдамлари туфайли давлат рўйхатидан ўтиб фаолиятини бошлади. Шу боис,
21 дона тикув дастгоҳлари қайтариб берилди.

Наманган вилоят давлат солиқ бошқармаси Жамоатчилик билан алоқалар ва ҳуқуқий ахборот шўъбаси.

Улашиш