Норин туманида замонавий интенсив боғ барпо этилди

112

O’zLiDeP Наманган вилоят Кенгаши  Норин туманида жойлашган “VALLEY FRUITS” ишлаб чиқариш кооперативи тасарруфидаги интенсив боғ фаолияти билан яқиндан танишди.

Европа Иттифоқи томонидан молиялаштирилаётган мазкур боғ Германия халқаро ҳамкорлик ташкилоти GIZ томонидан амалга оширилаётган “Қишлоқ ҳудудларини барқарор ривожлантириш” лойиҳаси ташаббуси билан ташкил этилган бўлиб, лойиҳа кўмаги билан бугунги кунда  5 гектар майдонда “Биг рэд”, “Оранж Рубис”, “Фаралия”, “Рубиста”, Фардао” ва “Спрингблаш”  замонавий ўрик навлари Италиядан келтирилиб, интенсив технологиялар асосида парваришланмоқда. Шу билан бирга 2 гектар ер майдонида “ММ 106”, “ММ 111” ва “Quince C” ўрик кўчатининг пайвандтаглари клонлаштириш (парғамалаш) технологияси ёрдамида кўпайтириляпти.

            Ҳозирги кунда ишлаб чиқариш кооперативи лойиҳа билан ҳамкорликда Европа бозорлари талабларига мос келувчи “Organic” ва “GLOBAL G.A.P” сертификатлари талаблари бўйича қуритилган олхўри маҳсулотларини етиштириш мақсадида лойиҳа ташаббуси билан ишлаб чиқариш кооперативи тажриба ҳўжалигида қуритиш учун мўлжалланган “Станлей” ва “Эмпресс” каби замонавий олхўри навларини чет элдан келтириш ва маҳаллий шароитда кўпайтириш ҳусусида амалий  ишлар олиб борилмоқда.

—   2019 йил куз ойигача лойиҳа томонидан ишлаб чиқариш кооперативи тасарруфида замонавий мева ва сабзавот қуритиш ускунаси ўрнатилиши режалаштириляпти, — дейди кооператив раҳбари,O’zLiDeP фаоли Зухриддин Хошимов. Ушбу фаолиятдан кўзланаётган асосий амақсад, Фарғона водийсида ўрик ва олҳўри етиштиришнинг замонавий технологияларини жорий қилиш, қуритилган ўрик ва олҳўри махсулотларини такомиллаштиришан иборат.Ҳўл ва қуритилган ўрик ҳамда олҳўри меваларининг экспорт салоҳиятини ошириш мақсадида лойиҳа томонидан Янгикўрғон туманинида  “Organic” ҳалқаро стандартини жорий қилиш мақсадида бир нечта олҳўри боғлари тажриба майдони сифатида танлаб олинди.  Ҳозирги кунда лойиҳа билан ҳамкорликда ушбу тажриба хўжаликларини стандартлашга тайёрлаш бўйича зарур ишларни бошлаб юборганмиз.

O’zLiDeP “VALLEY FRUITS” ишлаб чиқариш кооперативига қуритиш учун мос келувчи замонавий олхўри навларини ҳудудларда кенгайтириш борасида кўмакдош бўлишга келишиб олди.

Юлдуз ЮЛДАШЕВА,

O‘zLiDeP Наманган вилоят

Кенгашиматбуоткотиби

Улашиш