Ўзбекистонда 1 апрелдан шифокорлар ва фармацевтлар ойлик маоши оширилади

326

2018 йил 7 ноябрь куни Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Давлат тиббиёт муассасалари ва соғлиқни сақлашни бошқариш органлари ходимларини моддий рағбатлантиришни кучайтириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори имзоланган эди. Бу ҳақда «Дарё» хабар бермоқда.

Қарорда давлат тиббиёт муассасалари тиббиёт ва фармацевтика ходимларининг меҳнатига ҳақ тўлаш миқдорлари қайта кўриб чиқилган.

Унга кўра, уларнинг ойлиги 2018 йил 1 декабрдан 1,2 баравар ва 2019 йил 1 апрелдан 1,15 баравар босқичма-босқич оширилиши назарда тутилган эди.

Шунингдек, 1 апрелдан бошлаб республиканинг айрим туманларида тиббиёт муассасаларини «ҳар бир даволанган ҳолат» учун клиник-харажат гуруҳлари бўйича ва киши бошига молиялаштириш тизимини эксперимент тартибида жорий этилиши белгиланган. Эксперимент натижаларини танқидий таҳлил қилиш асосида молиялаштиришнинг янги механизмларини 2020 йил 1 апрелдан бошлаб республиканинг барча ҳудудларида босқичма-босқич татбиқ этилиши режалаштирилган.

Бундан ташқари, жорий йил 1 июлдан бошлаб

— вилоят ва туман (шаҳар) даражасидаги стационар соғлиқни сақлаш муассасаларида аралаш молиялаштириш тизимини жорий этиш, бунда кафолатланган бепул тиббий хизмат ҳажмига кирмайдиган даволаш турлари пулли асосда амалга оширилади;

— айрим даволаш-профилактика муассасаларини ишлаб чиқилган инвестиция лойиҳалари асосида белгиланган тартибда инвесторларга ишончли бошқарувга бериш;

— Ўзбекистон Республикасида мажбурий тиббий суғурталашни босқичма-босқич жорий этиш бошланади.

Улашиш