Наманган шаҳрига баландлиги 38 метрлик замонавий аттракцион ўрнатилди

121

Наманган шаҳридаги Заҳириддин Муҳаммад Бобур номидаги маданият ва истироҳат боғига баландлиги 38 метр бўлган замонавий аттракцион ўрнатилди. 
Истироҳат боғига ташриф буюрувчиларни хушнуд қилиш мақсадида Хитойдан келтирилган мазкур “Учар минора” аттракциони бир пайтда 36 кишига хизмат кўрсатади. Тунда аттракцион ранг-баранг чироқлар билан товланиб, мафтункор манзара касб этади.

2f8f5476-929c-46b2-8077-ab8f9ca95365.jpg
76608d85-3c01-460e-b7fc-46f08280f3ef.jpg
7204470d-a89d-42ea-99fc-a59bf4718064.jpg
ab6c65b9-f533-4472-bd7a-dba03059ca5f.jpg
cd801588-609b-4c22-96eb-1ff3447b69b4.jpg
ec928790-fcf7-4209-8053-155a3c473531.jpg

Ҳотам Мамадалиев олган суратлар, ЎзА

Улашиш