НАМАНГАНДАГИ «МОБИЛ ПОЛИКЛИНИКА» ХАЗРАТИШОДА

11

Маълумки, Президентимиз Наманган вилоятига ташриф чоғида олис қишлоқларда яшовчи аҳолига юқори малакали мобил тибббий хизматлар кўрсатиш юзасидан кўрсатмалар берган эди. Вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси бу йўналишдаги ишлар самарадорлигини ошириш мақсадида чегара ҳудудларда яшовчи фуқароларни чуқурлаштирилган тиббий кўрикдан ўтказувчи махсус бригада ташкил этди. Таниқли мутахассислардан иборат шифокорлар гуруҳи яқинда Косонсой туманида фаолият олиб борди. Бугун эса “Мобил поликлиника” Чортоқ туманининг Қирғизистон билан чегарадош Хазратишо қишлоғига етиб келди.

  Тоғолди ҳудудида  етти минг нафардан зиёд аҳоли истиқомат қилади. “Мобил поликлиника” таркибидаги тиббиёт ходимлари уларнинг барчаси саломатлигини назоратдан ўтказади.

—  Хазратишода офтальмолог, жарроҳ, дермотолог, педиатр, лор, гинеколог, невропатолог ва бошқа тор соҳа мутахассислари иш олиб бормоқдалар, — дейди вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғининг биринчи ўринбосари Улуғбек Ботиров. – Шунингдек, ультратовуш текширувлари, клиник лаборатория таҳлиллари амалга оширилмоқда. Масадимиз —  вилоят марказидан салкам 100 километр узоқда яшовчи аҳолига юқори малакали тиббий хизмат кўрсатиш. Уларнинг тиббий маданиятини юксалтиришга эришиш.

Улашиш