Наманганда шимолий Фарғона канали бўйлаб хиёбон барпо этилмоқда

83

Шимолий Фарғона каналининг Наманган шаҳри ҳудудидан ўтган қисмида улкан бунёдкорлик ишлари олиб борилмоқда. 
Ҳудудда оилавий сайл учун мўлжалланган хиёбон барпо этилади. Хиёбонда манзарали дарахтлардан иборат майдон, болалар учун ҳудуд, велосипед ҳайдаш учун йўлакча, пиёдалар кўприги қурилади. Шунингдек, байдарка спорти машғулотлари учун қулайликлар яратилади. 
–Каналнинг 960 метр қисмида бетонлаш ишлари бошланди, — дейди “Намангандаврсув” махсус пудрат унитар корхонаси бош муҳандиси Одилжон Ҳабибуллаев. – Айни пайтгача 1 минг 14 метр жойда ер иши бажарилди. Аҳоли хавфсизлигини таъминлаш мақсадида анҳор бўйлаб 650 метр тўсиқ ўрнатилди. 
Хушманзара хиёбон жорий йил охирида фойдаланишга топширилиши режалаштирилган.

5.jpg
12.jpg

  Ҳотам Мамадалиев (сурат), ЎзА
Улашиш