«Терроризм долзарб масала» Фарғонада ўтказилаётган фестивал айни шу мавзуга қаратилди

56

Икки кунлик халқаро фестивал доирасида Ўзбекистон, Қирғизистон ва Тожикистон ёшлари иштирокида терроризмга қарши кураш бўйича кенг қамровли лойиҳалар амлага оширилиши белгиланган.

Унга кўра 2019 йил 11 март куни Фарғона шаҳридаги тадбиркорлар марказида Фарғона, Наманган, Андижон вилоятлари ҳамда Қирғизистон Республикасининг Боткент ва Тожикистон Республикасининг Сўғд вилоятларидан келган ёшлар вакиллари иштирокида “Келажакни терроризмсиз қурамиз” шиори остида халқаро фестиваль ўз ишини бошлади.

Унда вилоятлар ҳокимликлари, ёшлар ташкилотлари, миллий-маданий марказлар, ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари, диний соҳа ва оммавий ахборот воситалари вакиллари ҳамда иқтидорли ёшлар иштирок этмоқдалар.

Икки кун давом этадиган мазкур халқаро фестивалда “Марказий Осиё минтақасида экстремизм ва терроризмга қарши курашнинг долзарб масалалари” мавзусида семинар ҳамда “Биз келажакни биргаликда бунёд этамиз!” шиори остида ёш олимларнинг инновацион ғоялари, тадбиркор ва ҳунарманд ёшларнинг кўргазмалари ташкил этилади. Шунингдек, спортнинг мини-футбол, волейбол, стол тенниси бўйича “Дўстлик” кубоги мусобақалари ўтказилади.

Фарғонанинг “Истиқлол” стадионида концерт дастури намойиш этилади.

Ёшлар анжумани доирасида Фарғонанинг диққатга сазовор жойлари, вилоятда амалга оширилаётган бунёдкорлик ишлари билан таништириш мақсадида саёҳатлар ташкилланади.

Улуғбек РЎЗИМАТОВ, Фарғонадан «Namangantoday.uz» сайти учун махсус.

Улашиш