Чортоқнинг қадоқланган маъданли суви

94

Наманган вилояти Чортоқ туманидаги “Chortoq mineral water” масъулияти чекланган жамияти йилига 21 миллион дона қадоқланган маъданли сув тайёрлаш қувватига эга.
Чортоқнинг шифобахш сувига бўлган эҳтиёж ортишидан келиб чиқиб, 2016 йилда ташкил этилган корхонада Жанубий Кореянинг JK Enjgineering компаниясида ишлаб чиқарилган минерал сувни тозалаш, қуйиш ва ишлаб чиқариш ускуналари ўрнатилган.
Давлатимиз раҳбари жорий йил 28 февраль куни Наманган вилоятига ташрифи чоғида ушбу МЧЖ қувватини кенгайтириш лойиҳаси билан танишиб, қадоқланган сувни йилига 20-30 миллион донагача ошириш, боғчалар, ёзги оромгоҳлар, шифохоналар, ижтимоий дорихоналарга, супермаркетларга етказиб бериш зарурлигини таъкидлади.
100 киши меҳнат қилаётган корхонада қудуқдан олинган сув аввал фаоллаштирилган кўмир фильтри, сўнг 3 босқичли майин фильтрлаш ва 2 босқичли ультрабинафша нурли фильтрларидан ўтказилиб, углерод оксиди билан газланади ва шиша идишларга қадоқланади. Мутахассисларнинг фикрича, бундай қадоқдаги маҳсулот уч йилгача шифобахшлик хусусиятини йўқотмайди.
Минерал сув ўзининг бой таркиби билан биринчи навбатда, овқат ҳазм қилиш органларининг шира ажратиш, моторика (ҳаракатланиш) ва сўрилиш функциясига таъсир этиб, ижобий силжишларни вужудга келтиради. Шу билан бирга, у ионлар таркибига, микроблар (микрофлора) хилига, овқат ҳазм қилиш йўлидаги биохимик жараёнлар кечишига, углеводлар, сув-туз алмашувига таъсир этиш хусусиятига эга.

3.jpg
5.jpg

Ҳотам Мамадалиев (сурат), ЎзА

Улашиш