Анвар Отаходжаев Чортоқ тумани ҳокими этиб тайинланди

165

Бугун халқ депутатлари Чортоқ тумани Кенгашининг навбатдан ташқари сессияси бўлиб ўтди. Бу ҳақда вилоят ҳокимлигининг  “Телеграмм” ижтимоий тармоғи хабар беради . Сессияда ташкилий масала кўрилди. Наманган вилояти ҳокимининг қарорига кўра, Олмалиқ кон металлургия комбинати ишлаб чиқариш бошқармаси бошлиғи лавозимида ишлаб келаётган Анвар Хожаханович Отаходжаев  Чортоқ тумани ҳокими этиб тайинланди.

Улашиш