НАМАНГАН ҚИШЛОҚЛАРИДА «МОБИЛ ПОЛИКЛИНИКА»

56

Жаҳон андозалари даражасидаги энг замонавий аппаратлар билан жиҳозланган «ИСУЗИ» автобусидаги «Мобил поликлиника» Наманган вилоятининг  олис қишлоқларига етиб борди. У офтольмология яъни кўз касалликлари диагностикаси ва даволаши учун ихтисослаштирилган бўлса-да, ёнма-ён хизмат кўрсатиш учун вилоятнинг энг малакали кардиолог, терапевт, акушер-гинеколог, педиатр, лор, эндокринолог, пульмонолог врачлари ҳамда УЗИ ва ЭКГ мутахассислари ҳам шу ерда ҳозир бўлишди. Вилоят марказидан, Попгача масофа қанчалик олис бўлмасин «Мобил поликлиника»чилар 4000 нафардан зиёд аҳолига тиббий хизмат кўрсатаётган қишлоқ врачлик пункти шифокорларию, ҳамширалари билан бир вақтнинг ўзида иш бошлашди.

Чуқурлаштирилган тиббий кўриклардан сўнг беморларга даволаш — профилактика муассасаларида саломатликларини тиклаши учун йўлланмалар ёзилиб, доимий назоратга олиш чоралари ҳам кўриляпти.

«Саломатлик – 3» лойиҳаси асосида энг такомиллашган  офтольмологик тиббиёт  асбоб-ускуналари билан жиҳозланган «ISUZU» автобуси имкониятини янада  кенгайтириб, уни қўшимча УТТ ва бошқа  тиббий жиҳозлар билан  тўлдириб, аҳолига  кўчма  тиббий  хизмат кўрсатадиган    «Мобил поликлиника» даражасига етказилди. Энг муҳими, олис манзилдаги чуқурлаштирилган тиббий кўрик бир кунлик тадбир эмас. Шифокорлар беш кун уларнинг хизматида бўлишиб, ҳеч бир кишининг меҳр-эътибордан четда туришига имкон қолдиришмаяпти. Бу Президентимизнинг юксак талаб ва зарур кўрсатмалари амалда қандай бажарилаётганининг ёрқин намунаси албатта.

Санжарбек ҲАМИДОВ.

Улашиш