Наманганлик шифокорлар Россияда малака оширадилар

15

Наманган вилоятининг ижтимоий нуфузи тобора ортиб бормоқда. Буни вилоят делегациясининг Россиянинг бир қатор вилоятларидаги ташрифларидан, ташриф чоғида эришилган муваффақиятлардан  ҳам билиш мумкин.

Наманган вилояти делегациясига вилоят ҳокимининг ўринбосари Пахриддин Маткаримов бошчилик қилмоқда. Вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғи, Олий Мажлис Сенати аъзоси Солижон Мўминов ҳам шу таркибда. Бу бежиз эмас, албатта. Ўзбекистон ва Россия давлатлари  раҳбарларининг юксак даражадаги  учрашувлари боис, худудлараро дўстлик, ҳамкорлик алоқалари ўрнатилди ва мустаҳкамланмоқда.

Бир неча кундирки Наманган вилояти делегацияси биродарлашган вилоятлар – Екатеринбург, Челябинскда бўлиб туришибди.

Соғлиқни сақлаш соҳасида  бир қатор келишувларга эришилди. Екатеринбург онкология шифохонаси, болалар кўп тармоқли шифохонаси билан ҳар томонлама ҳамкорлик қилинадиган бўлди. Болаларда гематалогия ва онкология касалликларини олдини олиш, бу соха мутахассисларини малакасини ошириш, биргаликда жарроҳлик амалиётларини ўтказиш шулар жумласидандир.

Челябинск вилояти кордиология ва юрак-қон томирлари жарроҳлик маркази билан келишувга эришилгани вилоятимиз учун катта ютуқдир. Эндиликда улар бу ерда мураккаб жарроҳлик амалиётларини ўтказадилар.

Наманганлик шифокорлар эса Челябинскда амалиёт билан шуғулланадилар. Жанубий Урал давлат тиббиёт  университети, Челябинск кўп  тармоқли болалар шифохоналари билан келишувлар имзоланди. Бу ахдномаларга кўра наманганлик шифокорлар 5 февралдан бошлаб малака ошириш амалиётига жўнаб кетадилар.

  •  Делегациямиз   ишининг самарали бўлгани учун вилоят соғлиқни сақлаш вазири Приколотин Сергей Игорьевичга, университет ректори, тиббиёт фанлари доктори Вольчегорский Илья Антольвичга ўз миннатдорчилигимизни билдирамиз, — дейди   Солижон Мўминов.

Санжарбек ҲАМИДОВ.

Улашиш