Наманганлик ёш йигитнинг ғалабаси

27


Дунё тамаддунида билимли авлоднинг ўрни мустаҳкам бўлади. Шу жиҳатдан она Ўзбекистонимизда ёш йигит-қизларнинг илм олиб, ҳунар ўрганишларига ниҳоятда катта эътибор берилмоқда. Бу ғамхўрлик ва имтиёзлар ёшларимизга чинакам қанот бўлмоқда. Буни яқинда қардош Қозоғистон диёридан таралган хушхабар ҳам тасдиқлади.
2019 йил 10-15 январь кунлари Алмати шаҳрида дунёнинг 18 та мамлакатидан келган 540 нафар ўқувчилар иштирокида 15- халқаро фан олимпиадаси бўлиб ўтди. Ўқувчилар математика, физика ва информатика фанлари бўйича ўз билимларини намойиш этишди. Унда Наманган муҳандислик-қурилиш институти қошидаги академик лицей ўқувчиси Асадулло Ғаниев ҳам иштирок этди. Энг муҳими у ғолиблар қаторидан ўрин олди. Информатика фани бўйича бронза медалини қўлга киритди.

Санжарбек ҲАМИДОВ.

Улашиш