Наманганда олиб қочилган “Дамас” машинаси топилди

117

Наманган шаҳрида 18 июль куни номаълум шахс “Жасмин” ошхонаси олдида эшиклари очиқ ҳолда қаровсиз қолдирилган Х.С. бошқарувидаги  “Дамас” русумли автомашинасини ҳайдаб қочган. Олиб борилган қидирув ишлари натижасида автомашина “Яшил” деҳқон бозори олдидан техник соз холда топилган.

Кўрилган чоралар натижасида ушбу жиноятни 1-микрорайонда яшовчи Ш.М. маст ҳолда содир этганлиги аниқланиб, қўлга олинган, деб хабар беради ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси.

Улашиш