Наманганлик боғбон хандон писта етиштирмоқда

149

Наманган тумани Олахамак маҳалласида яшовчи Ҳайдарали Халилов тажрибали соҳибкорлардан.

У кўп йиллардан буён кўчатчилик билан шуғулланади. Айниқса, хандон писта ҳамда киви ниҳолларини етиштириш ҳадисини олган. Боғбоннинг шахсий томорқасида парваришланаётган хандон писта бир неча йиллардан буён мўл ҳосил беради.

– Хандон писта асосан денгиз сатҳидан 500-2200 метргача баландликда бўлган тоғолди ҳудудларда етиштирилади, — дейди Ҳайдарали ака. – Баъзи тадқиқотчилар ушбу бутасимон ўсимлик мамлакатимиз иқлим шароитига мос эмас, деган фикрда. Лекин тажрибалар бунинг аксини кўрсатмоқда. Совуққа, жазирамага ва қурғоқчиликка чидамли ушбу ўсимликни маҳаллий шароитда етиштириб, 100 килограмгача ҳосил олишимиз мумкин. Шу боис пистазорлар яратиш тажрибасини фермер ва томорқачилар орасида тарғиб қилиш мақсадга мувофиқдир.

5 (1).jpg
10 (1).jpg
8.jpg
12.jpg
14 (1).jpg
Ҳотам Мамадалиев (суратлар) ЎзА
Улашиш