Янгиқўрғон туманидаги «Бўстон» маҳалла фуқаролар йиғинининг янги биноси фойдаланишга топширилди

88

– Президентимиз ўтган йили вилоятимизга ташрифи чоғида бизнинг ҳудудимизга ҳам тўхтаб ўтганлари маҳалламизда катта ўзгаришлар, бунёдкорлик ишлари амалга оширилишига туртки бўлди, – дейди маҳалла фуқаролар йиғини раиси Абдуфаттоҳ Саидов. – Энг муҳими, ўша тарихий мулоқот маҳалла аҳлининг онгу тафаккурида ижобий ўзгариш ясади, бугунги ислоҳотларга дахлдорлик, масъуллик туйғусини юксалтирди, эртанги кунга ишончини мустаҳкамлади. Ташрифдан сўнг ўтган қисқа вақтда маҳалланинг янги биноси, тикувчилик корхонаси, спорт мажмуаси барпо этилди. Гузар ва кўчалар обод бўлди.
5.jpg

Маҳаллада 3 мингдан зиёд аҳоли истиқомат қилади. Кейинги икки йилда маҳаллада бирорта ҳам жиноят ва ҳуқуқбузарлик содир этилмагани ҳудудда ижтимоий-маънавий муҳит барқарорлигидан далолат беради.
9.jpg
Маҳалла идорасининг янги биноси қурилишига 750 миллион сўм маблағ сарфланди. Республика “Маҳалла” хайрия жамоат фонди томонидан 167 миллион сўмлик идора жиҳозлари, оргтехника воситалари билан таъминланди. Яратилган қулай шароит ва имкониятлар маҳалла фаолиятини янада такомиллаштиришга хизмат қилади.
Тадбирда Наманган вилояти ҳокими Х.Бозоров сўзга чиқди.
Акрамжон Сатторов, Ҳотам Мамадалиев (сурат), ЎзА
Улашиш