Наманганда ўтказилаётган ҳашарда 700 дан зиёд қабристон, 35 зиёратгоҳ ободонлаштирилди

118

Наманганда  ўтказиладиган умумхалқ хайрия ҳашарида 2 миллион 500 минг нафар, шу жумладан 1 миллион 500 минг нафар ёшлар қатнашишди. 4 минг гектарга яқин майдонда ободонлаштириш ишлари амалга оширилди. Жумладан, умумий узунлиги 2 минг километрдан зиёд ариқ ва лотоклар тозаланиб, сув йўллари равонлаштирилди. Ҳудудлардан 3 тоннадан зиёд маиший ва қурилиш чиқиндиларини ташиш учун 800 дан кўпроқ техника-транспорт воситалари жалб этилди. Вилоятдаги 700 дан зиёд қабристон, 35 зиёратгоҳда ободонлаштирилди

Наманганда гулчилик ва боғдорчилик анъаналари умумхалқ ҳашари кунларида янада кенг қулоч ёзди. Зеро, дастлабки ҳисоб-китобларга кўра, 1 миллион 400 минг туп мевали, 2 миллион 500 минг туп манзарали дарахт кўчатлари ўтқазилди, 2 миллион тупга яқин мавсумий ва ноёб гул кўчатлари экилиб, гулзорлар барпо қилинди. Шакл бериш, таналарни оқлаш каби ишлар билан 3 миллион тупдан зиёд дов-дархатлар қамраб олинди.

Улашиш