Ҳотам Мамадалиев ЎзА

Наманган вилояти Поп туманида Ўзбекистон ва Тожикистон Республикалари сарҳадидаги “Поп” назорат ўтказиш масканининг фаолияти тикланди.

         Шу муносабат икки қардош халқ, вилоятлар ҳокимликлари, давлат ва жамоат ташкилотлари, ҳарбийлар ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш идорлари вакиллари иштирокида бўлиб ўтган тантанали маросим катта байрамга айланиб кетди. Давлатимиз байроғи, гуллар билан байрамона безатилган сарҳад остонасида тожикистонлик меҳмонлар карнай-сурнай садолари остида ўзбекона меҳмоннавозлик билан кутиб олинди.

Маросимда азалдан қон-қардошлик ришталари билан чамбарчас боғланиб кетган ўзбек ва тожик халқи ўртасидаги дўстлик ва ҳамкорлик муносабатлари Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ва Тожикистон Республикаси Президенти Имомали Раҳмоннинг саъй-ҳаракатлари билан янгича асосларда мустаҳкамланаётганлигини таъкидланди.

-Халқларимизни асрий анъаналар боғлаб туради, тарихимиз, динимиз бир, урф-одатларимиз ўхшаш, — дейди Наманган вилояти ҳокимининг биринчи ўринбосари А.Файзуллаев. — Навоий, Фирдавсий, Рудакий, Муғзодий каби мутафаккирларимиз ўзларининг асарларини икки тил — ўзбек ва тожик тилларида яратганлар ва улар бизнинг умумий бебаҳо маънавий меросимиздир. – Бугун мамлакатларимиз ўртасидаги ҳамкорликни янги босқичда ҳар томонлама ривожлантириш борасида кўплаб амалий ишлар рўёбга чиқарилмоқда. Жумладан, давлатларимиз раҳбарлари томонидан мамлакатлармиз ҳудудидан ўтган халқаро муносабатлар коридори, транспорт-коммуникация, логистика инфратузилмасини ривожлантириш ва бошқа маданий, ижтимоий соҳалар бўйича ўзаро манфаатли келишувларга эришилмоқда. Мазкур маскан фаолиятининг тикланиши бу борада эришилган катта аҳамиятга эга натижалардан биридир.

-Ушбу назорат масканининг очилиши узоқ кутилган ва икки қардош мамлакат раҳбарлари томонидан қўйилган муҳим қадамлардан бири бўлди, — дейди Тожикистон Республикаси Сўғд вилояти раисининг ўринбосари А.Ёқубий. –Чунки биз нафақат яқин қўшнилармиз, балки қон-қардошлик ришталари билан икки тилда сўзлашувчи бир халқмиз. Ўзаро виза тартибини соддалаштириш йўлида қўйилган мазкур қадам халқларимиз ўртасидаги тотувлик ва дўстликни самимий асосларда янада мустаҳкамлайди.

Шоир “Иккиси бир байт ғазалдан ўзбегим тожик билан” деб ёзганидек, азалий анъаналарни соғинган маросим қатнашчилари тўкин дастурхон атрофида ушбу тарихий кунни кўтаринки кайфиятда байрам қилдилар.

Санъаткор ва ёш истеъдотларнинг ўзбек ва тожик тилларидаги куй ва қўшиқлари, миллий рақслар маросимга янада файз бағишлади.

Поп туманининг Пунгон қишлоғи ва Тожикистоннинг Сўғд вилояти Ашт тумани ўртасидаги мазкур назорат ўтказиш масканида

Акрамжон САТТОРОВ,

ЎзА мухбири.

Улашиш