фото: Бахриддин Чустий

Ёшлигимизда Чустда, йўл бўйида жойлашган ажойиб бир масжид бўлар эди. Ҳар гал мактабга боришда ҳам, келишда ҳам ўша масжид ёнидан ўтганимизда азон овози қулоқни, у ердан чиқаётган нуроний отахонлар эса кўзни қувонтиришар эди. Аммо негадир ушбу масжид 1998 йили ёпилиб қолди. Ўтган йиллар мобайнида ушбу масжидни қайта очишга бир неча бор уринишлар бесамар кетди. Ниҳоят Президентимизнинг диний соҳадаги ислоҳотлари натижасида ўтган куни ушбу масжидни таъмирлаш бошланди. Негаки фаолиятига   рухсат берилибди.  Рамазон ойигача ушбу масжидда хатм ва таровех ўқиш умиди билан кечадан бошлаб масжидда хашар бошланди. Масжид қавми дуогўй ва саҳоватли ватандошларимизнинг дуолари, моддий-маънавий кўмакларига умидворлар. Агар кимдир ушбу масжид қурилишида иштирок этмоқчи бўлса, жон деб маълумотлар беришимиз мумкин. Шоядки садақайи жорияга сабабчи бўлиб қолсак, деб ёзади Бахриддин Чустий.

Фото: Бахриддин Чустий

Улашиш