Шаҳар ва туманлар ҳокимларининг ижтимоий масалалар билан шуғулланувчи ўринбосарларининг фаоллиги, ташаббускорлигини янада ошириш мақсадида уларга хизмат машиналари ажратилди.

Шу муносабат билан ташкил этилган маросимда сўз олган вилоят ҳокимининг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари Пахридин Маткаримов Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Давлат бошқаруви ҳудудий органлари фаолиятини янада такомиллаштириш ва ходимларини моддий рағбатлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги  қарори ижроси доирасида ҳудудий бошқарув органлари ходимларига берилаётган эътибор ҳақида гапириб, яратилаётган шароитлар уларни янада маъсулият билан фаолият юритишларига ундашини таъкидлади.
Шундан сўнг Наманган шаҳри ва туманлар ҳокимларининг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосарларига “Нексия-3” автомашиналари калитлари тантанали равишда топширилди, деб хабар беради вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати хабар берди.

Улашиш