Наманган вилоят ҳокими тадбиркорларга ёрдам беришга тайёр эканлигини билдирди

248

Вилоят ҳокимининг тадбиркор ва ишбилармонлар билан ўтказиб келаётган юзма-юз мулоқот жараёнини янада такомиллаштириш мақсадида интернет тармоғининг телеграм, фейсбук каналлари ва электрон почта орқали мурожаатларини қабул қилиш амалиётини йўлга қўйилгани яхши самара бермоқда.

“Фаол тадбиркорлик, инноватсион ғоялар ва технологияларни қўллаб-қувватлаш йили” Давлат дастури ижроси доирасида амалга оширилаётган бундай хайрли ишлар натижасида ҳозиргача 170 та мурожаат кўриб чиқилиб, уларнинг 51 тасига (31 фоиз) амалий ёрдам кўрсатилди.
Жумладан, Наманган туманида янги ташкил этилаётган саноат зонасидан “Хамидулло Техтиле Сервис” хусусий корхонаси ҳамда “Нафис дизайн тикувчи” МЧЖга тикувчилик маҳсулотлари ишлаб чиқариш учун 70 сотихдан, “Гўзал” хусусий корхонасига тикувчилик маҳсулотларига ёрдамчи материаллар (фурнитура) тайёрлашни йўлга қўйиши учун 40 сотих, “Водий улгуржи саноат савдо” МЧЖга медитсинада ишлатиладиган асбоб ускуналар ишлаб чиқариш корхонаси ташкил этиши учун “Косонсой-Фарм” эркин иқтисодий зонасидан 1 гектар, “Агро чиcкен Мах” МЧЖга иссиқхона ва паррандачилик ташкил этиши учун Чуст тумани Сабзавор ММТП ҳудудидан
10 гектар, “Учқорғон бест мах транс” МЧЖга қурилиш маҳсулотлари ишлаб чиқариш корхонаси ташкил этиши учун Уйчи тумани ҳудудидан 2 гектар ер майдони ажратиб берилди.
“Саид Алмаз” МЧЖга савдо ва маиший хизмат кўрсатиш мажмуаси ташкил этиши учун 200 миллион, “Бобуршоҳ-Наманган” МЧЖга янги ташкил этаётган меҳмонхонасини жиҳозлаши учун 1,5 миллиард сўм миқдорида кредит ажратиш масалалари ҳал этилди.
“Наманган импекс” МЧЖга Янгиқўрғон тумани, Заркент қишлоғидаги          2 қаватли собиқ агрофирма биноси 8 миллиард сўм инвеститсия киритиш ва 100 та янги иш ўрни яратиш шарти билан нол харид қийматида фойдаланиш учун берилди.
Навбатдаги очиқ мулоқотда вилоят ҳокими Х.Бозаров тадбиркорлар билан ҳар куни учрашишга уларга амалий ёрдам беришга  тайёр эканлигини билдирди. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати хабар бермоқда.

Улашиш