Наманган шаҳридаги “Машхим” масъулияти чекланган жамияти мамлакатимизда спорт жиҳозлари ишлаб чиқаришга ихтисослашган етакчи корхоналардан.
Корхонада маҳаллий хомашёдан фойдаланилган ҳолда импорт ўрнини босувчи 100 дан зиёд турдаги спорт инвентарлари ишлаб чиқарилмоқда. 50 га яқин киши доимий иш билан банд.
– 2002 йилда уч кишилик жамоа билан фаолият бошлаган эдик, – дейди корхона раҳбари Хайрулла Зиёбоев. – Аввал гантел ва бир-икки пудли тошлар тайёрладик. Сўнг мураккаб жиҳозлар тайёрлаш технологияси ўзлаштирилди. Спорт объектлари учун зарур анжомларни мамлакатимизда ишлаб чиқаришни кенгайтиришга қаратилаётган эътибор самарасида фаолиятимиз янада ривожланди. Айни пайтда маҳсулотларимизга талаб юқори.

4.jpg
6.jpg
8.jpg
9.jpg
10.jpg
Ҳотам Мамадалиев (сурат), ЎзА
Улашиш