«Тил-миллат бойлиги»

18

Худди шу мавзуда Наманган шаҳридаги 68-мактабда ўтказилган тадбир болажонларнинг, ота-оналарнинг, мактаб ўқитувчиларининг бир умр эсида қоладиган бўлди. Гарчи мактаб шаҳарнинг Ахсикент дахасида, марказдан нисбатан йироқ бўлсада, бу маскан яхши ташаббуслар, тажрибалар маскани. Буни мактабга келган ҳар бир меҳмон яхши билади. Негаки, келган катта-кичик меҳмонларнинг ташрифидан ҳикоя қилувчи альбомларни варақлаб, жамоа бежиз ишламаётгани, бежиз харакат қилмаётганига гувоҳ бўлдик.


Мактабда 1300 ўқувчи бор. Уларга 53 мураббий устозлик қилмоқдалар. 41 та синф ҳам билим, ҳам тадбирлар доирасида кимўзарга мусобақалашадилар. Тўғриси бунда бошланғич синф ўқитувчиларига тенг келадигани йўқ. Жами 19 та бошланғич синф ўқувчилари келажакда ким бўлишларини ҳозирдаёқ номоён этмоқдалар.
Моҳир педагоглар – Муҳаббат Нишонбоева, Феруза Худойқулова, Маъсуда Умарова, Дилрабо Отабоева, Камола Ҳайитова ва бошқалар. Улар бир-бирларига устоз ва шогирдлар. Бирлари иккинчиларини тўлдирадилар.

4 “а” синф ўқувчилари Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг давлат тили ҳақидаги моддасини эслатдилар. 4 “а” синфнинг ўғил ва қиз болалари ўртасида айтишув бўлди. 3 синф ўқувчилари эса “Она тилим – жону тилим” мавзусида шеърлар ўқишди. 4 “в” синфнинг “Ёмғир ёғалоқ” қўшиғи ташқаридаги ёмғирли кунга ҳамоҳанг жаранглади. 1 синф ўқувчилариннг шеърлари, спорт турлари бўйича чиқишлари, рақслари кўнгилларга малҳам бўлди. 2 синфларга ҳам гап йўқ. Айниқса 4 “б” синф ўқувчиси Умархон Каримов мактабнинг санъат соҳасидаги юлдузи экан. Шунинг учун ҳам у “Ҳур ўлкам чечаклари” кўрик-танловида иштирок этадиган бўлди.
Тадбир якунида мактаб директори Саида Бурхонова, вилоят матбуот ва ахборот бошқармаси мутахассиси Раҳимжон Ирисовлар ғолибларни қутлашди. Фахрий ёрлиқлар топширишди. Китоблар совға қилишди.

Санжарбек Ҳамидов.

Улашиш