Она тилининг боқийлиги

13

Наманган шаҳридаги 58-мактаб ихтисослаштирилган билим даргоҳларидан. Бу ерда ўқувчиларга чуқур билим бериш билан бирга фанларга ихлос қўйишнинг турли усулларидан  фойдаланилмоқда. Маълумки, ёш болалар кўрганига ишонади ва  тақлид  қилади. Шу нуқтаи назардан очиқ  дарсларга эътибор кучайтирилган.

Маълумки  “Октябрь   она тили ва адабиёти фани ойлиги”  бўлиши билан бирга тил ойлиги ҳамдир. Негаки, бундан йигирма  тўққиз йил аввал ўзбек тилига давлат тили мақоми  берилди. Шундан бери тилимиз миллий қадрият сифатида қайта бўй   кўрсатди. Бунда  мактабгача  тарбия, умумтаълим мактабларидаги  мутахасисларнинг, ўзбек тили ва адабиёти фани ўқитувчиларининг  меҳнати  катта. Буни мактабдаги Зулхумор Иномова, Феруза Қаюмоваларнинг меҳнати самарасидан билиш мумкин.

Улар  раҳбарлигидаги 2- ва 4- синф ўқувчилари шундай чиқиш  қилдиларки, мен худди марказий  санъат сахналарида  театр томоша қилгандай  бўлдим. Болалар она тилига доир мақол,  матал, шеърлар айтишди. Она  тили фанининг тузилмалари-  морфология, синтаксис, шунингдек, тилнинг бошқа  қонуниятларига доир жонли чиқишлар  қилдилар.  Шуларни  кўриб, кузатар эканман мураббийлар бу  тадбирни  “Боқийсан, ифтихоримсан  она тилим!” дея бежиз  номламаганликларига  амин бўлдим.

Раҳимжон Ирисов, журналист.

Улашиш