Наманганда «Сен ҳам фаол ёшлар сафидасан!» лойиҳасида 15 нафар ёшлар ишга жойлаштирилди

18

Мамлакатимизда ёшларни ҳар жиҳатдан қўллаб-қувватлаш, уларнинг ўз имкониятларидан самарали фойдаланишларига кенг имкониятлар яратиш ҳамда бандлигини таъминлашга кенг эътибор қаратилмоқда. O’zLiDeP Дастурида ёшлар билан ишлаш масаласига ҳам алоҳида эътибор қаратилган. Шу мақсадда қатор тадбирлар, лойиҳалар амалга оширилмоқда.  Жумладан, 2018 йил март ойида Наманган туманида “Сен ҳам фаол ёшлар сафидасан!” лойиҳаси доирасида102 нафар уюшмаган ёшлар ишга жойлаштирилиб уларнинг ҳаётда ўз ўринларини топишларига кўмаклашилган эди.

“Сен ҳам фаол ёшлар сафидасан!” лойиҳаси вилоятимизнинг бошқа туманларида ҳам бўлиб ўтмоқда. Ана шундай тадбирлардан бириУчқўрғон тумани “Муҳаммадали ҳамкор бизнес” масъулияти чекланган жамиятида ташкил этилди.

— 2017 йилнинг 12 июлида Президентимизнинг Олий Мажлис палаталари, сиёсий партиялар ҳамда Ўзбекистон Экологик ҳаракати вакиллари билан бўлиб ўтган видеоселектор йиғилишидаги маърузасида ҳам сиёсий партиялар олдига уюшмаган, яъни ишламайдиган, ўқимайдиган, тайин бир машғулотга эга бўлмаган ёшлар билан ишлаш бўйича бир қатор долзарб вазифалар белгилаб берилган эди, — дейди O’zLiDeP Наманган вилоят Кенгаши Ёшлар билан ишлаш бўлим мудири Мусохон Юсупжонов. Шу вазифларни ижросини таъминлаш учун ҳудудларда уюшмаган ёшларни аниқлаб, лойиҳаларимиз орқали уларни тадбиркорлик субъекларига ишга жойлашишларига кўмаклашмоқдамиз.

— 2017 йилдан иш бошлаган корхонамизда бугунги кунда 100 дан ортиқ ёшлар меҳнат қилишмоқда, — дейди “Муҳаммадали ҳамкор бизнес” МЧЖ бош технологи Хасанбой Бурхонов. 500 гектар ер майдонида кластер усули асосида консерва ва томат маҳсулотларини ишлаб чиқармоқдамиз.
2019 йилда кўшимча цехлар очилиш ҳисобига 100 та янги иш ўринларини яратишни режалаштирганмиз.

Форум давомида иштирокичи ёшлар “Муҳаммадали ҳамкор бизнес” МЧЖ фаолиятининг ишлаб чиқариш жараёнида бевосита иштирок этиб, соҳа мутахассислари томонидан ўтказилган мастер – классда фаол иштирок этишди. Бунда ташқари ёшлар корхонага ажратилаган кластер майдонида маҳсулотларни етиштириш фаолияти билан ҳам танишишди.

-Жорий йилда ўқишни тамомлаган эдим, лекин ўз мутахасислигим бўйича иш тополмаётгандим, – дейди Азизбек Араббоев. – “Сен ҳам фаол ёшлар сафидасан!” лойиҳаси иштирок этиб,  “Муҳаммадали ҳамкор бизнес” МЧЖгасинов муддати билан ишга қабул қилиндим.Лойиҳа ташкилотчиларига ўз миннатдорчилигимни билдираман.

Форум якунида 15 нафар ёшлар “Муҳаммадали ҳамкор бизнес” МЧЖга ишга жойлаштирилди. 10 дан ортиқ ёшларни ўз тадбиркорлигини бошлашга партиявий механизмлар орқали амалий ёрдам берилиб, қўллаб-қувватланди.

“Сен ҳам фаол ёшлар сафидасан!” лойиҳаси бошқа ҳудудларда давом этмоқда.

Рустамжон ҲАКИМОВ,

O‘zLiDeP Наманган вилоят

Кенгаши бўлим бошлиғи.

Улашиш