Чустлик тадбиркор жорий мавсумда 500 тонна балиқ етиштиришни режалаштирган

26
Наманган вилоятида балиқчиликни ривожлантириш, парҳезбоп маҳсулот етиштириш ҳажмини оширишда жаҳон тажрибасидан унумли фойдаланиб, садок усули – тўр қафасда балиқ боқиш амалиёти кенг қўлланилмоқда.
Чуст туманидаги “Valley Fish” (“Водий балиғи”) масъулияти чекланган жамияти Резаксой сув омборида ўрнатилган 260 садокда сазан балиғи парваришлайди. Жорий йилнинг апрель ойида ҳар бир садокка 1000 донадан балиқ чавоғи ташланган эди, ҳозир уларнинг ҳар бири 1,7-2,5 килограмм тош босмоқда. Мавсумда хўжалик аъзолари 500 тонна балиқ етиштиришни режалаштирган. Балиқ ички бозордан ташқари Қирғизистон, Афғонистон ва Тожикистон давлатларига экспорт қилинади.
6.jpg
11.jpg
Ҳотам Мамадалиев (сурат), ЎзА
Улашиш