1 сўм қийматдаги 10 та бўш турган объектларнинг эгасига айланинг!

33

 

ИНВЕСТОРЛАР УЧУН ҚУЛАЙ ИМКОНИЯТ: НАМАНГАНДА 1 СЎМ ҚИЙМАТДАГИ 10 ТА БЎШ ТУРГАН ДАВЛАТ ОБЪЕКТЛАРИ ЭЛЕКТРОН АУКЦИОНГА ҚЎЙИЛМОҚДА.  ИШТИРОК ЭТИНГ ВА ҒОЛИБ БЎЛИНГ, МУЛК ЭГАСИГА АЙЛАНИНГ !

Жорий йилнинг 11 октябрь куни Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Давлат мулки объектларини ва ер участкаларига бўлган ҳуқуқларни тадбиркорлик субъектларига сотиш тартибини соддалаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги 5552-сон Фармони қабул қилинди.

Фармонга мувофиқ, эндиликда, савдоларга чиқарилган давлат мулки объектлари – Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши раиси ва вилоятлар ҳокимлари томонидан ўз ваколатлари доирасида аниқланган кўчмас мулк объектлари инвестициявий ва ижтимоий мажбуриятларни белгилаган ҳолда — 1 сўмга тенг қийматдаги бошланғич нархда сотилиши белгиланди.

Шунингдек, бошқа кўчмас мулк объектлари бўйича – қайта баҳоланмасдан, уларни ўтказиш кунидаги савдоларда шаклланган нархда “E-IJRO AUKSION” электрон савдо майдончасига ўтказилади ва савдога чиқарилади.

Инвестициявий лойиҳаларни амалга ошириш учун аукцион ўтказмасдан, инвестор билан тўғридан-тўғри музокаралар орқали инвестициявий ҳамда ижтимоий мажбуриятлар белгилаган ҳолда ер участкаларини бериш ва бўш турган давлат кўчмас мулк объектларини белгилаган ҳолда сотиб олиш имконияти ҳам туғилди.

Унга кўра, тегишли давлат идоралари томонидан давлат мулки объектлари ва ер участкаларига бўлган ҳуқуқларни сотиш тартибини соддалаштириш бўйича эксперимент тартиби белгиланди.

Эксперимент тартиби билан давлат мулки объектлари ва ер участкалари “E-IJRO AUKSION” ягона электрон савдо майдончасида танлов иштирокчисининг инвестициявий ва ижтимоий мажбуриятлари инобатга олинган ҳолда сотилади.

“Электрон онлайн-аукцион савдоларни ташкил этиш маркази” ДУК томонидан ташкиллаштирилаётган электрон онлайн-аукцион савдоларига Республиканинг туман ва шаҳар хокимликлари томонидан 2883 та бўш ер участкалари, 692 млрд. 71 млн. сўм инвестиция киритиш, 10097 та янги иш ўринларини яратиш шарти билан 5 млрд. 417 млн. 100 минг сўм миқдордаги мол-мулклар аукцион савдоларига чиқарилди.

Бугунги кунга қадар «E-IJRO AUKSION» электрон онлайн-аукцион савдоларида 803 та бўш ер участкалари 249 млрд. 315 млн. сўм инвестиция киритиш, 3816 дан ортиқ янги иш ўринларини яратиш шарти билан 8 млрд. 225 млн. 300 минг. сўмга сотилди.

Ҳозирда «E-IJRO AUKSION» электрон онлайн-аукцион савдоларида 2080 та бўш ер участкалари 4 млрд. 13 млн. сўм миқдордаги аукцион савдоларига чиқарилди.

Мисол учун инвестиция киритиш шарти билан:

Наманган вилоятининг Давлат рақобат бошқармаси томонидан 10 та бўш турган давлат мулки объектлари бошланғич баҳоси 1 сўм миқдорида, 83 янги иш ўринларини яратиш ҳамда 1 млрд.850 млн. сўмлик;

Тадбиркор ва инвесторлар ўзларига маъқул бўлган ер участкаларини ҳамда бўш турган давлат мулки объектларини онлайн-аукцион савдоларида қатнашиб сотиб олиш имкониятлари мавжуд.

АУКЦИОНДАГИ ИШТИРОКИНГИЗ ЮРТ РАВНАҚИ  ҲАМДА БИЗНЕСИНГИЗ ТАРАҚҚИЁТИГА УЛКАН ҲИССА ҚЎШАДИ

Улашиш