Наманганда 30 нафардан ортиқ йигит-қизлар истиқболли кадрлар заҳирасига олинди

26

Наманганда ёшларнинг ташаббуслари, инновацион ғоя ва таклифларини амалиётга кенг тадбиқ этишга қаратилаган “Ёшлар форуми”ни ўтказиш таклифи қўллаб-қувватланди

O‘zLiDeP Намнган вилоят Кенгаши Наманган муҳандислик қурилиш институти билан ҳамкорликда “Янги авлод кадрлари” лойиҳаси доирасида ёшлар билан амалий мулоқот ташкил этилди.

Тадбирда “Янги авлод кадрлари” лойиҳасипартия ҳудудий ташкилотларига сиёсий жиҳатдан етук, партиявий ишларни ташкил этиш масалаларида давр талабларига жавоб бера оладиган, етарли малакага эга бўлган кадрларни танлаш ҳамда уларни жой-жойига қўйиш ишларини янада такомиллаштириш, йигит-қизларни сиёсий жараёнларга кенг жалб этиш борасида партия томонидан амалга оширилаётган ишлар кўламини янада кенгайтиришга қаратилганлиги таъкидланди.

Шунингдек Наманган муҳандислик қурилиш институти билан ҳамкорликни йўлга қўйиш, лойиҳа доирасида O‘zLiDeP вилоят ва туман(шаҳар) Кенгашларида талабаларнинг амалиётларини ташкил этиш масалалари муҳокама этилди.

Тадбир давомида 30 нафардан ортиқ йигит-қизлар партиянинг истиқболли кадрлар заҳирасига олинди.

–бугунги тадбир ёшларга берилаётган имконият ва эътиборнинг бир наъмунаси бўлди, – дейди “Беруний” номидаги Давлат степендияси соҳиби НамМҚИ талабаси Сардор Салойдинов. – O‘zLiDePнинг лойиҳаси орқали, ёшларниҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, айниқса уларни бандлигини таъминлаш борасида олиб борилаётган ишлар билан танишдик. Бу каби лойиҳалар ёшларни янда кўпроқ билим олиши ва изланишга туртки беради.

Тадбир сўнгида талабалар томонидан билдирилган таклифларга асосан O‘zLiDeP Намнган вилоят Кенгаши  васоҳага алоқадор ташкилотлар билан ҳамкорликда институт талабаларининг ташаббуслари,инновацион ғоя ва таклифларини амалиётга кенг тадбиқ этишга қаратилаган “Ёшлар форуми”ни жорий йилнинг декабр ойида ўтказишга келишиб олинди.

Абдулаҳад АЛИМБАЕВ,

O‘zLiDeP Намнган вилоят Кенгаши

бўлим мудири

Улашиш