Интернетга ин қурманг!

8

Замон ривожланиб, фақат тилимизда эмас, бутун моддий-маънавий ҳаётимизда ўзгаришлар  бўлмоқда. Янги тушунчалар кириб  келди, кўз кўриб, қулоқ эшитмаган ҳодисалар юз беряпти. Ўтган асрнинг буюк кашфиётларидан  бири – интернетнинг пайдо бўлиши ҳаётимизга катта янгилик олиб келди. Унинг таъсири, айниқса ёш авлодда  намоён бўляпти. Ёшлар онгига эгалик қилиш, уни  бошқариш, умуман, ахборот хуружини амалга оширишда интернет жуда қулай восита ҳисобланади. Унинг  чегара , макон  билмаслиги бунда анча қўл келади.

1990 йиллар  ўрталарида юртимизга  кириб кела бошлаган бу глобалл тармоқ секин-аста ёшлар ҳаётига ҳам ўрнашиб борди. Оқибатда кимнидир муҳим ахборот базаси, кимнидир шунчаки эрмак сифатида ўзига боғлаб  олди. Кеча-ю кундуз асосий вақтини интернетда  ўтказадиганлар ҳам йўқ эмас. Афсуски, у баъзи ёшлар ҳаётида кўпроқ  салбий хусусиятларни кўрсатмоқда.

Талаба тайёр маълумотларни кўчириб олиб, “илмий иш” ёзади, кимдир электрон почта орқали юборилган хатнинг жавобини  кутиб хуноб  бўлади, яна биров  чатда кўнгил ёзиш билан овора. Интернетга асосий эмас қўшимча ахборот  манбаи сифатида қарашимиз кераклигини кўпинча унутиб қўймоқдамиз. Ҳамма айбни интернетга ағдариб қўйиши мумкин эмас, албатта. Аждодларимиз меросидан етарлича хабардор бўлганимизда, уларнинг ўгитларига мал қилганимизда , эҳтимол, олтиндан қиммат вақтимизни беҳуда сарфлаб ўтирмасдик. Мен нега  буларни  ёзяпман. Хизмат  юзасидан ҳамма жойда бўламиз. Айниқса кечалари интернет кафеда  вақтини ўтказадиганлар  кўп. Уларнинг айримлари гарчи  таъқиқлансада сигарет чекади. Айримлари  эса қўлбола иситиш печларидан бамайлихотир фойдаланадилар. Бу эса ёнғин хавфини  табора кўпайтирмоқда. Боз  устига болаларнинг  кўздан йироқ бўлишлари кўриқлашдек  бизнинг тизим кўрсаткичига  ҳам салбий таъсир этиши мумкин. Бунга йўл қўйиб бўлмайди.

 

Камолиддин Ходжаев,

Поп туман ИИБ қўриқлаш

бўлими гурух командири.       

Улашиш