Ёнғин вақтида сув таъминоти

7

Наманган вилоятида  объектларни таъмирлаш йули билан ҳозирги кун жаҳон стандартлари талабларига жавоб берадиган хорижий курилиш материалларидан фойдаланган холда курилиш ишлари олиб борилмокда. Бу дегани хар бир хонада замонавий пардозлаш ишлари олиб борилмокда. Шунингдек  саноат  қурилишда ҳам.

Барча саноат иншоотлари,  шифохоналар, поликлиника ва коллежларни лойиҳа хужжатларида ташқи ёнғинга қарши  резервуарларининг барчаси худудга ўрнатилган сув тарқатиш минораси (воданапорная башня) оркали тўлдирилади. Агар минорага сув тортиш учун ўрнатилган насослар носоз бўлса, объект худудида жойлашган ташқи сув олиш гидрантларида ва ички сув кранларида сув бўлмайди.

Ҳозирги кунда шифохоналар, поликлиника ва коллежлар худудидаги  минорага сув узатувчи насосларнинг 70 фоизи носоз холда.  Ёнғинга қарши  резервуарларининг 70 фоизида  етарли миқдорда  сув йўқ. Бу дегани содир бўладиган ёнғин ва фавқулотда ҳодисаларда объектларни хавфсизлигини таъминлаб бўлмайди.

Бу билан лойиҳа ташкилотларида тайёрланаётган лойиҳа хужжатлари қурилиш меъёр талаблари асосида бажарилмаган демоқчи эмасмиз. Қурилиш ташкилотлари томонидан ёнғинга қарши резервуарларни қуришда сметада кўрсатилган меъёрдаги цементлар ва арматуралар ишлатилмаётганлиги сабабали бир ва икки йил оралиғида резервуарлардан сувлар сизиб кетмоқда. Натижада ёнғинга қарши резервуарларни ер сатхидан юқорида жойлашганлиги учун ариқлардан сув очиб келиб тулдиришни имконияти бўлмаганлиги сабабли  худудларидаги  ёнғинга қарши сув таъминотлари ўз вазифаларини бажара олмаяпти.

Бундан ташқари катта ишлаб чикариш корхоналари хусусийлаштирилиб, ҳозирги кунда корхонадаги сув ховузларни кўмиб, йўк қилиб ташланган. Оқибатда ўша худудларда содир бўлган ёнғинлар катталашиб кетмоқда.

Юқоридагилардан келиб чиққан холда ҳозирги давр талабларига мос равишда лойиҳаловчи ташкилотлар томонидан халқ хўжалиги объектларини лойиҳаларга озгина ўзгартириш киритиб, ёнғинга қарши резервуарларга сувни ариқлардан тушадиган қилиб лойиҳалаштирсалар, ёнғинга қарш сув тармоқларида доимий сув бўлишига эришилиб, моддий бойликларни сақлаб қолишда муҳим рол ўйнаган бўлар эди.

 

Шерали Маматов,

Наманган шахар ЁХБ

бошлиғи ўринбосари лейтенант.

Улашиш