Тадбиркорларга яна бир имконият

15

Ўзбекистан Республикаси Президенти 2018 йил 27 июлда мамлакатимиз равнақига бевосита дахлдор бўлган яна бир мухим жужжат- ни имзолади. У “Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини химоя килиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида“ги ПФ-5490-сонли Фармони бўлиб, ишбилармонларни қўллаб-қувватлаш, уларнинг қонуний манфаатларини рўёбга чиқариш тизимини янада такомиллаштиришга каратилган. Фармон тизимдаги муаммоларни бартараф қилиш, хусусан бизнесни ривожлантиришдаги бюрократик тўсиқларни йўкотиш, юртимизда инвестицион жозибадорликни ҳамда ишбилармонлик мухитини янада ях- шилаш максадида қабул килингани билан эътиборга моликдир.

Фармонга асосан 2018 йилнинг 1 апрелига қадар якка тартибдаги тадбиркор мақомини йўқотган жисмоний шахсларга ҳамда 2018 йил 1 апрелдан молиявий-хўжалик фаолиятини амалга оширмаётган, шу жумладан, фаолиятини вақтинча тўхтатган якка тар­тибдаги тадбиркорларга мавжуд бўлган катъий белгиланган солиқ хамда ушбу карздорликларга хисобланган пеня, шунингдек, -молиявий жарима ва суд ҳужжатлари натижасида хисобланган пеня, шунингдек, мо­лиявий жарима ва суд харажатлари натижасида ҳисобланган карздорликлар тўлалигича хисобдан чикариладиган бўлди.

Бунинг эса бир шарти бор. Тадбиркорлар 2019 йил­нинг 1 январь кунигача фаолиятини тикласа ёки белгиланган тартибда давлат рўйхатидан ўтса, шунинг ўзи кифоя. Шунда карздорлик бекор қилинади. Шу би­лан бирга, юридик шахсларнинг қарздорлигидан кечиш масаласи ҳам назарда тутилган.

Мазкур хужжатга мувофик, 2018 йил 1 сентябрдан бошлаб тадбиркорлик субъектларининг молия-хужалик фаолияти билан боғлик бўлмаган режали ҳамда тадбиркорлик субъектлари фаолиятида ўтказиладиган назорат тартибидаги текширишлар бекор қилинди. Жорий йилнинг 1 октябридан эътиборан кўчмас мулкка (ер майдонлари, бино ва иншоотлар, кўп йиллик дов-дарахтлар) бўлган хуқуқларнинг рўйхатдан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувохномани расмийлаштириш тартиби ҳам бекор қилинмоқда. Қолаверса аксарият аҳолини қийнаётган масала ҳам ўз ечимини топади. Яъни, давлат ва жамоат эхтиёжлари учун ер участка- ларининг олиб куйилиши муносабати билан фуқароларга ҳамда юридик шахсларга етказилган зарарларни коплаш максадида Вазирлар Махкамаси ҳузурида махсус жамғарма ташкил этиладиган бўлди.

Шу йил 1 сентябрдан якка тартибдаги тадбиркор­лар мамлакатимизда ишлаб чиқарилган янги енгил автомобилларни банк корпоратив карталари оркали ҳам сотиб олишлари мумкин бўлди.

Нодирахон  Шомирзаева,

Наманган вилоят “Шомирзаева Нодира”  номидаги адвокатлик бюроси адвокати.

Улашиш