УЙ ТИНЧ – ЮРТ ТИНЧ

7
Picture 054

Наманган шаҳар ички ишлар органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармаси қўриқлаш бўлими томонидан ҳозирги кунда 1126 та иқтисодиёт объекти ҳамда 460 та фуқаролар хонадонлари ишончли қўриқланмоқда. Шу кунга қадар  уларнинг бирортасида ҳам ўғирликларга йўл  қўйилмади. Иқтисодиёт объектлари 607 таси  йўналиш гуруҳи наряди томонидан ва 512 таси техник қўриқлаш пунктлари ҳамда 7 таси қоровуллик хизмати томонидан қўриқланади. Объектларнинг 1126 таси қўриқлаш ва ёнғин хабаргоҳлари билан жиҳозланиб, 512 таси техник  қўриқлаш пунктларига уланган. Ушбу объектларнинг 144 таси икки ва ундан ортиқ босқичли қўриқлаш  хабаргоҳлари билан жиҳозланган.

Шаҳар ҳудудида жиноят ва ҳуқубузарликларни олдини олиш, намунали жамоат тартибини сақлаш, фуқаролар ҳавфсизлигини таъминлаш борасида соҳа ходимлари бошқа хизмат ходимлари билан ҳамкорликда 21 та муқаддам содир этилган жиноятларни фош этишда  иштирок этишди.

Бўлим шахсий тариби  томонидан мапйда ташмачилик қилган 20 нафар шахслар ушланди. Олиб кетилмоқчи  бўлинган умумий ҳисобдаги  62458 сўмлик моддий  — товар   бойликлар қайтарилди. 20 нафар  шахсларга нисбатан тўпланган ҳужжатлар суд идораларига юборилди. Суд  органлари томонидан уларнинг 18 нафарига 210994 сўм миқдорида жарима солинди, икки нафари огоҳлантирилди.

Мавзуни ўқиган ўқувчида фуқаролар уйлари ёки тадбиркорларнинг катта-кичик савдо шахобчалари тўғрисида қизиқиш туғилиши табиий. Шу ўринда талабга қараб кузатув камералари  ўрнатилганини алоҳида қайд этиш керак. Жами 3435 объектда  ана шундай электрон мослама бор. Шундан 474 таси кўп қаватли уйларда, 672 таси корхона ва ташкилотларда, 1883 таси савдо дўконларида, 176 таси масжидларда, 144 таси бозорларда, 86 таси эса чоррахаларда ташкил этилган.

Умиджон Юлдашев,

бўлимнинг техник-қўриқлаш инспектори.   

Улашиш