Наманганда осойишталик посбонларига янги уйлар топширилди

36

Жамият тараққий этиши учун тинчлик ва осойишталикнинг ўрни беқиёс. Бу масъулиятли вазифани адо этишда   ички ишлар тизими  ходимлари алоҳида фидокорлик кўрсатишмоқда. Самарали фаолият – юксак даражадаги эътибор ва ғамхўрлик натижасидир, албатта. Ички ишлар ходимлари куни арафасида бир гуруҳ осойишталик посбонларига турур-жойлар  берилиши мазкур фикрнинг яна бир тасдиғидир.  Гап шундаки, Наманган шаҳрида бунёд этилган 48 хонадонли кўп қаватли уй шу муносабат билан  илғор ва турар жойга эҳтиёжманд ички ишлар ходимларига  топширилди.

Қурилиш ишларига 10,5 миллиард сўм маблағ сарфланди ва бу борада ХМКК 10 МЧЖ қурувчиларининг меҳнати таҳсинга сазовор.

Уй калитларининг топшириш тантанасида сўзга чиққанлар ғамхўрликка яраша ғайрат билан ишлаш лозимлигини қайта-қайта таъкидлашди.

Тантанали маросимда вилоят ҳокими, Олий Мажлис Сенати аъзоси
Х. Бозаров иштирок этди.

Санжарбек ҲАМИДОВ.

Улашиш