Хитой делегацияси Наманганда

49
Наманган вилояти ҳокимлигида Хитой Халқ Республикасининг Циндао шаҳри халқ ҳукумати вакили Ван Цинчунь бошчилигидаги давлат идоралари масъуллари ва тадбиркорлардан иборат делегация иштирокида учрашув бўлиб ўтди.
Унда Ўзбекистон ва Хитой ишбилармонлари томонидан савдо-иқтисодий, инвестиция ва туризм соҳаларида истиқболли лойиҳаларни амалга ошириш юзасидан фикр алмашилди. Дўстлик ва инвестицион ҳамкорликни йўлга қўйиш бўйича меморандум имзоланди. “Йўл харитаси” ишлаб чиқилди.
Тадбир доирасида вилоятда фаолият юритаётган 40 дан зиёд тадбиркор иштирокида бизнес-форум ҳамда улар ишлаб чиқарган маҳсулотлар кўргазмаси ташкил этилди.
Делегация аъзолари “Istiqlol Texstil Dizayn” масъулияти чекланган жамияти, “Art Soft Tex” қўшма корхонаси ва “Gold Fresh Fruits” экспортёр корхонаси фаолияти билан яқиндан танишди.
3.jpg
4.jpg
14.jpg
Ҳотам Мамадалиев (сурат), ЎзА
Улашиш