НАМАНГАН ШАХАР “АДОЛАТ БИЛИМДОНИ” КЎРИК-ТАНЛОВИ ҒОЛИБИ АНИҚЛАНДИ

12

Кўрик-танловда ёшларнинг ҳуқуқий ва сиёсий билимлари, онги ва маданиятини юксалтириш, уларни Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва бошқа қонун ҳужжатларига ҳурмат руҳида тарбиялаш, ёшларда эркин фикрлаш қобилияти ва нутқ маданиятини ўстириш, уларнинг фаол фуқаролик позициясини янада мустаҳкамлаш, уларда Ватанга муҳаббат, келажакка ишонч руҳини шакллантириш, иқтидорли ёшларни аниқлаш ва рағбатлантириш иборат
Кўрик-танлови жамиятда қонун устуворлиги ва барқарорлигига эришиш, мамлакатимизда эркин демократик давлат, кучли фуқаролик жамияти барпо этишга кўмаклашиш, ёшлар ўртасида ҳуқуқий, сиёсий таълим-тарбияни янада такомиллаштириш, давлат ва жамият бошқаруви моҳияти ҳақида ёш авлодга тушунчалар бериш, ҳуқуқий демократик давлат барпо этишда ёшларнинг иштирокини таъминлаш, ёшларни ижтимоий-ҳуқуқий жиҳатдан қўллаб-қувватлаш, уларнинг сиёсий фаоллигини янада ошириш, Ўзбекистон “Адолат” СДП Устави ва Сайловолди дастурида белгиланган устувор вазифалар ҳамда мамлакатимизнинг Конституцияси ва қонунларини кенг тарғиб қилиш мақсадида шахардаги касб-хунар коллежлари 2, 3-босқич ўқувчилари ўртасида Ўзбекистон “Адолат” СДП “Ёш адолатчилар” қаноти томонидан ташкил этиладиган “Ватан келажаги – ёшлар қўлида” лойиҳаси доирасида “Адолат билимдони” кўрик-танлови шахар босқичи ўтказилди. Кўрик –танлови жорий йилнинг 23 октябр куни Наманган вилояти юридик коллежи мажлислар залида бўлиб ўтди.
Унда Наманган шахар 1-тиббиёт коллежи, Наманган транспорт ва ахборот технологиялари касб-хунар коллежи, Наманган вилояти юридик коллежи ўқувчилари иштирок этди. (180 киши)
Тадбирни Наманган вилояти юридик коллежи ўқувчиси Одилжонова Сарвиноз олиб борди. Танловни адолатли бахолаш учун Ўзбекистон“Адолат” СДП Наманган вилояти Кенгаши бош мутахассис, “Аёллар” қаноти раиси Ёрқиной Хожиматова, Наманган вилояти юридик коллежи жиноят хуқуқи ўқитувчиси Уралов Юлдашали, коллеж физика фани ўқитувчиси Раззақова Мухтарамлар хакамлик килишди.
Белашув жараёнида ўзининг сиёсий билими билан биринчи даражали диплом билан Наманган вилояти юридик коллежи ўқувчиси Ғуломов Асадбек, иккинчи даражали диплом Наманган шахар 1-тиббиёт коллежи ўқувчиси Набижанова Лобар, учунчи даражали диплом Наманган транспорт ва ахборот технологиялари касб-хунар коллежи ўқувчиси Ибрагимов Мирхожиддин ва бошқалар партиянинг фахрий ёрлиқлари ва эсдалик совғалари билан тақдирланди.
Ўзбекистон “Адолат” СДП
Наманган шахар Кенгаши референти
Ноила САРИМСАҚОВА.

Улашиш