20 НАФАР ХОТИН-ҚИЗЛАР ИШГА ҚАБУЛ ҚИЛИНДИ

20

Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-демократик партияси мамлакатимизда аёллар тадбиркорлигини ривожлантириш, юртимиз ёшлари ва хотин-қизларини илғор тадбиркор бўлишига кўмаклашиш борасида турли мавзуларда давра суҳбати, ўқув-семинар ва амалий мулоқотлар ўтказиб келмоқда.

O‘zLiDeP Наманган вилоят кенгаши “Аёллар қаноти” ташаббуси билан Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ҳар бир оила-тадбиркор” дастурини амалга ошириш тўғрисида”ги қарорининг мазмун-моҳиятини хотин-қизлар ўртасида кенг тарғиб қилишга қаратилган “Ҳар бир оила – тадбиркор” дастурини амалга ошириш фаолиятимизнинг муҳим қисмига айланмоғи лозим” мавзусида маҳорат дарслари ва ўқув-семинари ташкил этилди. Унда тадбиркорлар, тадбиркорликни бошламоқчи бўлган хотин-қизлар ва соҳага алоқадор ташкилот вакиллари қатнашдилар.

Амалий-семинарда тадбиркорлик билан шуғулланиш истагида бўлган аҳолининг ташаббусларини ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, уларга имтиёзли кредитлар ажратиш ҳамда тадбиркорлик фаолиятини ташкил этишларида мутасадди идоралар томонидан тизимли амалий ёрдам кўрсатилишини таъминлаш орқали қўшимча иш ўринлари яратиш, касаначилик ва микрофирмаларни ташкил этиш учун молиявий ёрдам бериш орқали аҳолига қўшимча даромад ишлаб топиш имкониятини пайдо қилиш, мазкур соҳада ижобий натижаларга эришган ишбилармонлик тажрибасига эга тадбиркорларни маҳаллаларда янги бизнес фаолияти билан шуғулланишни бошлаган оилаларга бириктириш борасида фикр юритилди.

  Тадбир жараёнида “Текстиль либос” ва  “8-март” МЧЖ масъул ходимлари ушбу корхоналарга ишчи ходимларни ишга қабул қилишдаги мавжуд талаблар ва шарт-шароитлар тўғрисида иштирокчиларга маълумотлар  беришди. Натижада 20 нафар хотин-қизлар шу корхоналарга ишга қабул қилинди.

Тадбир якунида мавзу юзасидан берилган саволларга мутахассислар томонидан жавоблар берилди.

Х. Иминжанова,
O‘zLiDeP Наманган вилоят кенгаши
бўлим мудири.

Улашиш