Пахта чаноғида қолмайди

32

O’zLiDeP Наманган вилоят кенгаши томонидан барча ҳудудларда пахта тераётган теримчиларни рағбатлантириш мақсадида эсдалик совғалари ташкил этилиб, энг илғор теримчи ва хашарчилар рағбатлантирилди.

O’zLiDeP Сиёсий кенгаши аъзоси, «Уйчи Обод Замини» фермер хўжалиги раҳбари Б.Мирзамова ва O’zLiDeP Наманган вилоят кенгаши аппарати раҳбари в.б. И.Саттаровлар томонидан 20 нафар илғор теримчи ва ҳашарчиларга ун, суюлтирилган газ баллонлари ҳамда партиянинг эсдалик совғалари топширилди.

 — Меҳнатимга муносиб рағбат топдим дейди – илғор теримчи Зулфия Сидиқжанова. Бугун фермер хўжалигимиз даласига ташриф буюрган O’zLiDeP вилоят Кенгаши раҳбарияти томонидан эсдалик совғалари ҳамда фермер хўжалиги томонидан суюлтирилган газ баллон билан тақдирландим. Бу эса мени янада рухлантириб, далалардаги пахта хосилини тез фурсатларда териб олишда кучимга-куч, ғайратимга-ғайрат қўшмоқда.

Хулоса қилиб айтганда, O’zLiDeP ходимлари ва фаоллари пахта ҳосилини бир чаноғини хам қолдирмай териб олишга ўзларининг муносиб улушларини қўшишмоқда.

Улашиш