Учқўрғонда “IDEAL TOMAT” Россия Федерациясига экспорт қилинмоқда

41

Наманган вилояти Учқўрғон туманидаги “Муҳаммадали ҳамкор бизнес” масъулияти чекланган жамиятининг томат пастаси ишлаб чиқарувчи корхонасида 300 дан зиёд киши меҳнат қилмоқда.

Корхона тасарруфидаги 510 гектарлик экин майдонидан ҳозиргача 5 минг тоннадан ортиқ помидор йиғиб олинди. Қайта ишланган 1000 тонна маҳсулот “IDEAL TOMAT” ёрлиғи билан Россия Федерациясига экспорт қилинди.
Корхона шунингдек, Қирғизистон, Қозоғистон, Тожикистон ва Украина давлатлари билан маҳсулот экспорти бўйича шартнома тузган.

7.jpg

13.jpg
14.jpg
Ҳотам Мамадалиев (сурат), ЎзА
Улашиш