Учқўрғонда кластер усули қандай фойда бермоқда?

69
Наманган вилояти Учқўрғон туманида пахта етиштириш соҳасида кластер усули кенг қўлланилмоқда.
– Ҳудуддаги 404 фермер хўжалиги билан тузилган шартнома асосида 9 минг 836 гектар майдонда пахта етиштирилди, дейди “Textile Finans Namangan” корхонаси бош директори Одилжон Жўраев. – Барча агротехник тадбирлар ўз вақтида ва сифатли бажарилгани боис ҳосил мўл. Айни пайтга қадар 10 минг тоннадан зиёд пахта хомашёси йиғиб олинди.
Беларусдан келтирилган юқори иш унумдорлигига эга 30 та МТЗ-80Х, МТЗ-100М трактори, 20 та культиватор агрегатидан ғўза парваришида самарали фойдаланилди. Теримда кунига 40 гектар майдондаги ҳосилни йиғиб олиш қувватига эга “JOHN DEERE” пахта териш комбайни самарали ишлатилмоқда.
Қўғай қишлоғидаги “Аҳмаджон Шоҳжаҳон Шоҳзилола” фермер хўжалиги ҳам кластер тизимига бириктирилган хўжаликлардан. 26 гектар майдонда пахта парваришлаган хўжаликда айни кунларда терим ишлари қизғин давом этмоқда.
4.jpg
5.jpg
9.jpg
12.jpg
14.jpg
18.jpg
19.jpg
22.jpg
23.jpg
Ҳотам Мамадалиев (сурат), ЎзА
Улашиш